UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0 11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0 10:32Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз юришини бошлайди 0 10:01Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион! 0 09:30Рамазон Темиров яна допинг учун таҳлил топширди + ФОТО 0 08:59UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Жошуа Ван – Пантожа, Царукян – Руффи 0 08:28Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги ўйинларда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 07:57Самбочиларимиз Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро турнирда 3 та олтин медалга сазовор бўлишди 0 07:26Ўзбекистон синхрон сузиш бўйича Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони ва 19 йиллик тажрибага эга мураббийни маҳаллийлаштирди 0 19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0

14 июн 09:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаевнинг жамоасидагилар унинг ҳолати ҳақида батафсил маълумот беришди

Мағлубият нималигини билмай келаётган чеченистонлик Хамзат Чимаев 22 июнь куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган UFC турниридан "ечилган"ди.

Ҳозирда БАА шарафини ҳимоя қилаётган аралаш яккакураш устаси бетоблиги туфайли шифохонага тушиб қолган. Чимаевнинг менежери Махди Шаммас бўлиб ўтган ҳолатга батафсил ўз муносабатини билдирди. 

"Афсуски, Хамзат Чимаев 22 июнь кунига белгиланган жангида иштирок эта олмайди. У Ар-Риёд шаҳрида рейтингнинг учинчи поғонасида бораётган австралиялик Роберт Уиттакерга қарши жанг ўтказиб, мухлисларини хурсанд қилмоқчи эди. Аммо сурункали давом этган касаллик Хамзатни бу имкониятдан маҳрум қилди. У бутун машғулот лагери давомида шу касалликдан азият чекди. Бир неча бор касалхонага ҳам тушиб қолди. Даволаниб чиқиб, яна машғулотларни давом эттирди. Лекин тўлақонли ташхис қўйилиб, муолажаларни охиригача олмади. 

Хамзатнинг ҳолати жамоасидан сир сақланиб келинди, чунки ҳаммаси яхши бўлиб кетишига умид қилинганди. Лекин кейинчалик вазият биз ўйлагандан оғирроқ бўлгани учун жамоаси билан маслаҳатлашдик ва ортиқ бундай давом этмаслигига қарор қилдик. Роберт сингари кучли жангчига қарши бундай тайёргарлик билан октагонга кириб бўлмайди.  

Бу Хамзат учун ҳам, унинг жамоаси ва мухлислари учун ҳам катастрофик бурилиш. Чунки, у Саудия Арабистонидаги UFC турнирининг марказий жангида октагонга чиқиш имкониятидан фойдалана олмади. Биз ҳаммамиз бу жангни сабрсизлик билан кутаётгандик. 

Фурсатдан фойдаланиб, UFC раҳбарлари Дана Уайт, Мик Мейнард, Шон Шелби, Хантер Кэмпбелл ва шахсан Турки Ал-Аш-шейх ҳамда мухислардан бўлиб ўтган ҳолат учун узр сўраймиз. Роберт Уиттакер ҳамда унинг жамоасидан ҳам кечирим сўраймиз ва улар профессионал тарзда бизни тушунадилар деган умиддамиз. Ҳамиша ҳам биз ўйлаган нарсалар бўлавермайди. Яратганнинг айтгани бўлади. Энди Хамзат муолажаларни охиригача олиб, машғулотларга янада кучли бўлиб қайтади", — деди Шаммас. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг