UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0

04 янв 11:27
Янгиликлар

Тадбирлар

Чирчиқда ватанпарварликни тараннум этувчи тадбир ўтказилди

Пойтахт вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу икки санани нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигида “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилоят кенгаши Чирчиқ Олий танк қўмондонлик мухандислик билим юрти билан ҳамкорликда оммавий, маънавий марифий тадбир ўтказилди.  

Тадбирда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасалари ва Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Чирчиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими, Чирчиқ шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари, Чирчиқ шаҳридаги касб-ҳунар коллежларининг 2-3 босқич ўқувчилари ҳамда Чирчиқ Олий танк қўмондонлик мухандислик билим юрти курсантлари ва ҳарбий хизматчилари, Чирчиқ давлат педагогика институти талабалари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маросим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари харбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3898-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Ёшларни харбий-ватанпарварлик рухида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори, 2018 йил 13 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора тадбирлари тўғрисидаги фармойиши ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши Ҳайъатининг 2018 йил 20 декабрдаги 11.Б.1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ёшлар ва фуқароларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ўз ташкилоти тизими орқали тегишли давлат органлари, жамоаат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва фуқаролар ўртасида Ватанни ҳимоя қилиш ҳақидаги ғояларни тарғиб этиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларида кўмаклашиш, фуқаролар ва вояга етмаган ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш ва оммавийлигини ошириш, турли даражадаги спорт мусобақаларини ўтказиш, спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ва бошқа оммавий касблар турлари мутахассисларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) тизимини ташкил этиш мақсадида ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Ушбу хайрли ишларнинг намунаси сифатида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши таассаруфидаги автотранспорт техникаларининг намойиши, спортнинг техник ва амалий турларидан авто ва мотоспорт, “Картинг”, “Ракетамодель”, “Авиамодель” турлари бўйича кўргазмали чиқишлар ва кўргазмалар ташкил этилди. 

Тадбирга Чирчиқ шаҳар, Бўстонлиқ, Паркент, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларининг икки мингга яқин ўқувчи-ёшлари жалб этилди. Тадбир аввалида “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши томонидан спортнинг техник ва амалий турларининг кўргазмаси ва ташкилот тизимида шуғулланаётган спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, шунингдек, Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юрти курсантларнинг ҳарбий жанг санъати чиқишлари ҳавола қилинди. 

Тадбирнинг қизиқарли ва мазмунли ўтишида билим юртига ташриф буюрган жаҳон чемпионлари Дмитрий Шокин ва Рамзиддин Саидовлар билан яқиндан мулоқот ёшлар ва курсантларда катта таассурот қолдирди. 

Хабар муаллифлари: Илҳом Раҳмонов ҳамда Музаффар Хаджаев, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Чирчиқ автомобил мактаби бошлиғининг маънавият, ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий-оммавий ишлар бўйича ўринбосари 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг