UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0

20 фев 17:07
Янгиликлар

Шахмат, Болалар спорти

Чироқчидаги  1-БЎСМда шахматчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди

Теглар :  Шахмат
Чироқчи туманидаги 1-сонли  болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 35 нафар мураббийлар 1526  нафар ўғил-қиз спортнинг белбоғли кураш, футбол, волейбол, шахмат, енгил атлетика, таэквондо (WТF), бадиий гимнастика, самбо, кураш дзюдо турлари бўйича мунтазам машғулотларда иштирок этишади.

Яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган БЎСМ тарбияланувчилари ўтказилаётган вилоят, республика ва халқаро мусобақаларда кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишмоқда. Яқинда Тошкент шаҳрида 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида  БЎСМ тарбияланувчилари ҳам муносиб  иштирок этиб, медалларга эга чиқишди. БЎСМ шахмат мураббийи Абдикамол Эргашев шогирдларидан Ҳолида Номозова 18 ёшгача қизлар ўртасидаги беллашувда 9 имкониятдан 7 очко тўплаб, Ўзбекистон чемпиони, деган номга сазовор бўлди. Янаям қувонарлиси Ҳ. Номозова ушбу натижаси билан олий ўқув юртига имтиёзли ўқишга кириш  хуқуқини ҳам қўлга киритган бўлса, 14 ёшгача ўғил болалар баҳсида  Даврон Шарипов ҳам 9 имкониятдан 8 очко тўплаб, олтин медаль соҳибига айланди. Шунингдек, 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида дона сурган Дурдона Жавлиева ҳамда 14 ёшгача қизлар мусобақасида қатнашган Сурайё Хушмуродова ҳам кучли саккизликда эътироф этилди. Ушбу қўлга киритилган муносиб натижалар боис, БЎСМда шахматчилар ва уларнинг мураббийини тақдирлаш маросими ўтказилди. БЎСМ маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Илҳом РАҲМОНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг