12 окт 08:41
Янгиликлар
Шахмат
Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади
27 ноябрь – 7 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида 5 - Халқаро Президент кубоги бўлиб ўтади.
Мусобақа FIDE қоидалари асосида “Мастерс”, “Опен-А” ва “Опен-Б” гуруҳларида ташкил этилади. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилади.
Мастерс гуруҳида 2600 ва ундан юқори FIDE рейтингига эга шахматчилар, Опен-А гуруҳида 2000 ва ундан юқори, Опен-Б гуруҳида эса 2099 гача рейтингга эга шахматчилар иштирок этиши мумкин.
Мусобақа 9 турдан иборат бўлиб, иштирокчиларга ҳар бир юриш учун 30 сониядан қўшиладиган 90 дақиқалик вақт назорати қўлланилади.
Ҳавола :
Манба : UzChess
Фикрлар