UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

22 авг 08:27
Янгиликлар

Футбол

Coca Cola Суперлига. Бугун "Навбаҳор" - "Машъал" ва яна иккита ўйин бор

Бугун Coca Cola Суперлигада 11-турнинг сўнгги 3та ўйин бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига. 11-тур
НАВБАҲОР – МАШЪАЛ
22 август 2020 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:30 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Зоҳид Акрамов

Бу жамоалар ҳозирга қадар 34 бор ўзаро ўйин ўтказишган. 14 марта "Машъал", 13 марта "Навбаҳор" ғолиб бўлган. Қолган 7та учрашувда дуранг қайд этилган. Клублар Ўзбекистон чемпионатида сўнгги бор 2017 йилда тўқнаш келишганди. Ўша мавсум қайси жамоа ўз майдонида ўйнаса ўша ғолиб бўлган.

"Машъал" иккита ўйиндан буён ютқазмаяпти ва ўз дарвозасига гол ўтказгани йўқ. "Навбаҳор"нинг ҳам мағлубиятсиз серияси иккита ўйинга етди.


БУХОРО – СУРХОН
22 август 2020 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 18:30 (Дунё Бўйлаб ТВ LIVE)
Ҳакамлар: 
Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Санжар Назаров

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Ойбек Юнусов

Ушбу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 26 бор ўзаро ўйин ўтказишган. 15 та учрашувда "Бухоро", 7 та ўйинда "Сурхон" зафар қучган. Яна 4 та учрашувда ғолибни аниқлашнинг имокни бўлмаган.

Ўтган мавсум иккала ўзаро ўйинда ҳам Термиз клуби ўз дарвозасидан гол ўтказмай (Термизда 1:0, Бухорода 2:0 ҳисобида) ғолиб бўлган. "Бухоро" бу мавсум 10та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозонгани йўқ. "Сурхон" эса охирги икки турда мағлуб бўлмади.


МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ
22 август 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Аскер Нажафалиев
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Мазкур клублар бунга қадар Ўзбекистон чемпионатида 40 бор тўқнаш келишган. 15та учрашувда Навоий клуби, 14 та учрашувда Бекобода клуби 3 очко соҳибига айланган. 11 та ўйинда дуранг қайд этилган.

"Металлург" бу жамоага қарши кечган охирги 4 та ўйиннинг ҳеч бирида ютқазмаган - 3та ғалаба, 1та дуранг. Сўнгги бор "Қизилқум" Бекобод клубини 2017 йилда мағлуб этганди. Агар фақат "Металлург" мезбон бўлган ўйинларни ҳисобга олсак охирги марта "Қизилқум" 2009 йилда бу жамоани мағлуб этган экан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг