UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0

21 авг 14:45
Янгиликлар

Футбол

Coca Cola Суперлига. Сентябрь ойи тақвими

ЎзПФЛ Ўзбекистон миллий термасининг сентябрь ойидаги ўйинлари узил-кесил ҳал бўлиши ҳамда “Пахтакор” клубининг Чемпионлар лигасидаги иштирокидан келиб чиқиб, Суперлиганинг сентябрь ойида ўтадиган учрашувлари санасига аниқлик киритиб олди.

Ўзбекистон миллий термасининг Эронга қарши ўртоқлик учрашуви кейинроққа қолдирилди. Аммо 3 сентябь кунги Тожикистонга қарши беллашув ўз вақтида ўтади. “Пахтакор” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини давом эттириш учун Қатарга 10 сентябрь куни йўл олади.

Шундан келиб чиқиб, “Пахтакор” сафар ўйинига қадар расмий 3 та учрашувда майдонга тушади. Терма жамоага “Навбаҳор” ва “Пахтакор” клубларидан футболчилар жалб қилиниши инобатга олиниб, Терма жамоалар маркази “Навбаҳор” — “Пахтакор” учрашувини Тожикистонга қарши ўйиндан кейин ўтказишни сўради. Қайд этиш керак, иккинчи давра учрашувлари уй-сафар тизимида давом этади. Сўнгги 4 тур учрашувлари қандай тартибда ўтиши кейинроқ ҳал қилиб олинади.

1 сентябрь, сешанба
БУХОРО — ПАХТАКОР

5 сентябрь, шанба
НАВБАҲОР — ПАХТАКОР

8 сентябрь, сешанба
МЕТАЛЛУРГ — ПАХТАКОР

“Пахтакор” халқаро майдон учун жўнаб кетгач, қолган клублар кетма-кет уч турда майдонга тушади. Бунда ҳар куни 2 тадан учрашув ўтказилади.

14-тур
10 сентябрь, пайшанба

АНДИЖОН — ЛОКОМОТИВ
НАСАФ — ҚИЗИЛҚУМ

11 сентябрь, жума
СЎҒДИЁНА — МАШЪАЛ
БУХОРО — ҚЎҚОН-1912

12 сентябрь, шанба

БУНЁДКОР — СУРХОН
МЕТАЛЛУРГ — АГМК

15-тур
15 сентябрь, сешанба

ЛОКОМОТИВ — НАВБАҲОР
АНДИЖОН — НАСАФ

16 сентябрь, чоршанба
МАШЪАЛ — БУНЁДКОР
ҚЎҚОН-1912 — МЕТАЛЛУРГ

17 сентябрь, пайшанба

АГМК — СЎҒДИЁНА
СУРХОН — ҚИЗИЛҚУМ

16-тур
20 сентябрь, якшанба

НАВБАҲОР — АНДИЖОН
БУХОРО — ЛОКОМОТИВ

21 сентябрь, душанба
СЎҒДИЁНА — ҚЎҚОН-1912
НАСАФ — СУРХОН

22 сентябрь, сешанба

ҚИЗИЛҚУМ — МАШЪАЛ
БУНЁДКОР — АГМК

Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи ўйинлари 23 сентябрь куни якунига етади. Нимчорак финал учрашувлари 26-27 сентябрда, чорак финал эса 30 сентябрда бўлиб ўтади. Шундан келиб чиқиб, Тошкент клубининг “Сўғдиёна”га қарши кечиши керак бўлган 17-тур учрашуви октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўтказиш режалаштирилган. “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги иштирокидан келиб чиқиб, бу ҳолат ўзгариши мумкин.

17-тур
25 сентябрь, жума

АНДИЖОН — БУХОРО
МЕТАЛЛУРГ — ЛОКОМОТИВ

26 сентябрь, шанба
НАВБАҲОР — НАСАФ
АГМК — ҚИЗИЛҚУМ

27 сентябрь, якшанба
ҚЎҚОН-1912 — БУНЁДКОР
МАШЪАЛ — СУРХОН

9 октябрь, жума
ПАХТАКОР — СЎҒДИЁНА

ЎзПФЛ миллий терманинг октябрь ва ноябрь ойидаги рақиблари аниқ бўлиши, учрашувларнинг қайси шаҳарда ўтиши, шунингдек, U-19 Осиё чемпионати санасининг ўзгариши ёки ўзгармаслигига қараб, октябрь ойи тақвимини алоҳида эълон қилади. Айни ҳолатда Суперлига ва кубок учрашувларини тўлиқ форматда ўтказиш имконияти сақланиб турибди. Режага кўра, футбол 20 декабрга қадар давом этади.

Изоҳ. Суперлига учрашувлари санасини аниқлаб олиш учун вақт керак бўлди. Шундан келиб чиқиб, Про лига, Биринчи лига ва аёллар футболи тақвимини эълон қилишнинг иложи бўлмади. Тез орада Про лига клубларининг ҳам сентябрь ойидаги ўйинлари масаласига аниқлик киритилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг