UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0

20 сен 10:02
Янгиликлар

Футбол

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 20-тур бошланади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган дастлабки учта ўйини бўлиб ўтади.

“Динамо” – “Андижон”

20 сентябрь 2019 йил. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:15

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Аҳмад Эргашев

Ўтган йил қуйи лигада ўйнаган икки клубнинг ўзаро тўқнашуви. "Динамо" охирги 7та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди, "Андижон" эса сўнгги уч турда биттагина гол урди ва умуман ғалаба қозона олмади.

"Бургутлар" тарихда бир марта Самарқанддан ғалаба билан қайтган. Бу воқеа 1993 йилги мавсумда қайд этилганди. "Динамо" ўз майдонидаги охирги 5та ўйиннинг барчасида "Андижон"ни таслим қилган. "Андижон" охирги ўзаро 7та ўйиннинг ҳеч бирида хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин "Динамо"ни мағлуб эта олмаяпти (2 дуранг ва 5 мағлубият).

Бу икки жамоа миллий чемпионатимизда жами 41 марта тўқнаш келишган. 18та ўйинда "Динамо" зафар қучган, 14 марта "Андижон". Яна 9та баҳсда дуранг қайд этилган.

Биринчи даврада водийда ўтган баҳсда дуранг қайд этилганди. Майдон эгалари сафида Аброр Хусинов ва Шаҳзод Убайдуллаев гол уришган бўлса, самарқандликлар таркибида Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳамда Миркомил Лоқаев тўп киритганди - 2:2.

“Сурхон” – АГМК

20 сентябрь 2019 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 16:15

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Алишер Усмонов, Равиль Шояхмитов, Ҳусан Музаффаров

Охирги икки турда икки марта ғалаба қозониб ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмаган "Сурхон" Термизда Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК билан тўқнаш келади. Ўтган турда олмалиқликларнинг икки ўйинлик мағлубиятли серияси барҳам топди.

АГМК ва “Сурхон” клублари шу кунга қадар фақат бир марта тўқнаш келишган. Биринчи даврада кечган учрашувда Дилшод Жўраев ва Санъат Шиховнинг голлари АГМКга ғалаба келтирганди - 2:0.


“Қўқон-1912” – “Локомотив”

20 сентябрь 2019 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:15

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Ғайрат Жўраев

Сўнгги 4та турда 4 марта ғалабага эришган "Қўқон-1912", охирги икки турда икки марта дуранг ўйнаган "Локомотив"ни қабул қилади. "Локомотив" сафардаги охирги тўртта ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмади (2та дуранг, 2та мағлубият).

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида жами 9та ўйин ўтказишган. "Қўқон-1912" ўз тарихида ҳеч қачон "Локомотив"ни мағлуб эта олмаган. Беш марта "темирйўлчилар" 3 очкони қўлга киритишган. Қолган тўртта ўйинда ғолиб аниқланмаган.

Биринчи даврада пойтахтда ўтган ўзаро учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Темурхўжа Абдухолиқов ва Диёр Туроповнинг голларига Ойбек Рустамов ва Шаҳбоз Эркинов жавоб беришганди. Қўқонликлар сардори Мурод Холмуҳаммедов сўнгги учта турда майдонни голсиз тарк этгани йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг