UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0

19 окт 09:54
Янгиликлар

Футбол

Coca Cola Суперлигаси. Бугун тўртта ўйин бор

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган сўнгги тўрт ўйин бўлиб ўтади.

Муддатдан аввал чемпионликка эришган "Пахтакор" мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасида бораётган "Динамо" меҳмони бўлади. Самвел Бабаян бошчилигидаги "Локомотив" ушбу турда Муҳсин Муҳаммадиев бошчилигидаги "Бухоро"ни меҳмон қилади.

15:15 - “Сурхон” – “Навбаҳор”

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Ҳусниддин Шодмонов, Найим Қосимов

Суперлигада икки ўйиндан буён мағлуб бўлмаётган "Навбаҳор" Термизда ўтган турда учта ўйиндан иборат ғалабали серияси тугаган "Сурхон"га қарши ўйнайди.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида 25 марта тўқнаш келишган. 18та учрашувда "лочинлар", 5та баҳсда термизликлар зафар қучишган. Қолган иккита ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Биринчи даврада ўтган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.


16:30 - “Динамо” – “Пахтакор”

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Элёр Турсунов

Муддатдан аввал чемпионликка эришган "Пахтакор" мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасида бораётган "Динамо" меҳмони бўлади.

"Шерлар" бу мавсумда умуман ютқазмаган ягона клуб бўлиб туришибди. "Динамо" эса 9та турдан буён фақат мағлубият аламини тотиб кўрмоқда. Сўнгги бор Самарқанд клуби 21 июнь куни майдонни ютқазмай тарк этганди.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда Жавоҳир Сидиқов ва Жалолиддин Машариповнинг урган голлари "Пахтакор"га ғалаба келтирган эди - 2:0.

Ушбу клублар шу кунга қадар 47 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 36 марта "шерлар" зафар қучишган, 6та баҳсда самарқандлилар ғолиб бўлишган. Бешта учрашувда дуранг кузатилган.

"Динамо" ўз уйида сўнгги бор 2010 йилги мавсумда "Пахтакор"ни мағлуб этганди. Шундан сўнг Самарқандда кетма-кет олти учрашувдан буён "Динамо" бу рақибни таслим қилолмай келмоқда.

16:30 - “Локомотив” – “Бухоро”

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Тўрабек Суюнов

Самвел Бабаян бошчилигидаги "Локомотив" ушбу турда Муҳсин Муҳаммадиев бошчилигидаги "Бухоро"ни меҳмон қилади. "Бухоро" охирги бешта турда фақат бир марта мағлуб бўлди холос. "Локомотив" эса етти турдан буён ҳеч кимга ютқазгани йўқ ва сўнгги 4та учрашувда рақиблар билан бир хил 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлабки даврада Бухорода кечган баҳсда Арсланмират Аманов ва Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилган голлар "Локомотив"га ғалаба келтирган - 2:0.

Ўзбекистон чемпионатида бу икки клуб ҳозирга қадар ўзаро 29та марта тўқнаш келишган. 18та учрашувда "темирйўлчилар" 3 очкони қўлга киритишган бўлса, 6та ўйинда бухороликларнинг қўли баланд келган. Қолган 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган.


17:30 - “Насаф” – “Андижон”

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Рустам Чориев

9-ўриндаги "Андижон" 7-ўриндаги "Насаф" билан ўйнайди. "Насаф" Суперлигада сўнгги бешта турда умуман ғалаба қозона олмади (1 дуранг ва 4 мағлубият). "Андижон" эса аксинча охирги учта ўйинда ҳеч кимга ютқазгани йўқ (2 ғалаба ва 1 дуранг). Биринчи даврада Андижондаги ўзаро баҳсда "Андижон" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Умуман олиб қараганда бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида жами 37 марта тўқнаш келишган Шундан атиги 6тасида "Андижон" уч очкога эга чиққан. 23 марта "аждарлар" зафар қучишган. Қолган 8та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

Қаршида "Насаф" 8та ўйиндан буён "Андижон"ни мағлуб этиб келмоқда. 2007 йилда "бургутлар" бу жамоа майдонида дуранг ўйнашган. "Андижон"нинг Қаршидаги ягона ғалабаси 1999 йилги мавсумда қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг