UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Хабиб Нурмагомедов Махачев — Гарри жангига тахмин билдирди 0 18:05Илия Топурия: "Махачев билан учинчи камар учун жанг қилган бўлардим" 0 17:27Хабиб Нурмагомедов ММА жангларида нимани ўзгартирган бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:49Ильгиз Танташев ва унинг жамоаси Ўзбекистонга қайтди 0 16:08Бокс: U19 ёш тоифасидаги қизларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 15:30«Сабоқ олдим». Ян Блахович Анкалаевга қарши жангни қабул қилмаганидан афсусда 0 14:53UFC собиқ жангчиси Макгрегор ҳақида: "У ҳаммани енгишини айтиб, беш йил давомида яхтада ичиб юрди" 0 14:26"Тарих уларни руҳлантиради". Тухель — ЖЧ-2026 ярим финалидаги Англия — Аргентина баҳси ҳақида 0 13:58Mangu 4 турнирида ўзбекистонлик ва қирғизистонликлар ўртасида кубок учун жанглар ўтказилади 0 13:45РАСМАН! UFC Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди (ПОСТЕР) 0 13:34Нурсултон Рўзибоев яна танқидчиларга мурожаат қилди (ФОТО) 0 13:04Магомед Анкалаев: "Гусковни ютаман, кейин эса..." 0 12:38Де ла Фуэнте Дешамнинг сўзларига жавоб қайтарди: "Мағлубиятга учраганда ҳамма баҳона қидиради" 0 12:13Анвар Анваров Венгриядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди (ВИДЕО) 0 11:58Жиу-житсучиларимиз Осиё чемпионатига йўл олишди 0

16 янв 08:40
Янгиликлар

Теннис

Cултонов Испания, Шин Тунисдаги турнир 1/8 финалида кортга чиқди

Мамлакатимизнинг иккинчи ва учинчи рақамли теннисчилари Ҳумоюн Султонов ва Максим Шин катта танаффусдан сўнг яна кортга қайтди.

Афсуски, уларнинг ҳар иккиси ҳам чорак финал чиптаси учун кечган учрашувларда рақибларига имкониятни бой бериб, турнирдаги иштироклари эрта якунлашди. Шиннинг мағлубиятини тушуниш мумкиндир, лекин Султонов рейтингда ўзидан 500 поғона қуйидаги рақибга ютқазиб қўйгани кутилмаган ҳолат бўлди. 

Максим Шин Туниснинг Монастир шаҳри мезбонлик қилаётган М25 тоифасига кирувчи турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлаганди. Аммо 1/8 финалда турнирнинг олтинчи ракеткаси словакиялик Лукаш Покорнига муросасиз кечган баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. Икки соату етти дақиқага чўзилган учрашувнинг ҳар икки сети тай-брекка қадар давом этди - 6/7(5), 6/7(1). 

Таққослаш учун, Максим Шин ATP рейтингида 983, Покорни эса 532-ўринни эгаллаб турибди. 

Узоқ муддат мусобақаларда иштирок этмаган Ҳумоюн Султоновнинг қайтиши ҳам ўта омадсиз бўлди. Ҳамюртимиз Испаннияинг Манакор шаҳрида ўтказилаётган М15 тоифасига кирувчи турнирининг 1/8 финалида рейтингда ўзидан деярли 500 поғона қуйида бораётган америкалик Гавин Янгга 1/6, 4/6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Султонов ATP рейтингида 576, Янг эса 1065-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг