UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

16 ноя 21:02
Янгиликлар

Хоккей

Дам олиш кунини "Ҳумо Арена"да хоккей томоша қилиб ўтказинг: Тошкентда яна хитойликлар меҳмон

Эртага Тошкентда навбатдаги хоккей байрами бўлиб ўтади.

Муҳташам "Ҳумо Арена"да ВХЛ доирасида "Ҳумо" жамоаси Хитойнинг "КРС-БСУ" жамоасига қарши музга чиқади. 

Ушбу ўйинда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари жамоамиз учун ҳар доимгиданда муҳим. Кеча Пекиннинг "Орджи" жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этишда мухлисларнинг ҳиссаси катта. Ишонамизки, эртанги ўйинда ҳам "Ҳумо" ёлғиз қолмайди. 

Маълумот учун, "Ҳумо" айни пайтда ВХЛда 23 та ўйиндан сўнг 24 очко жамғарган ҳолда, 22-ўринни эгаллаб турибди. "КРС-БСУ" эса 24 та учрашувдан кейин 18 очко тўплаган ва 31-поғонадан жой олган. 

Демак, эртага соат 17:00да барчангизни "Ҳумо Арена"да кутиб қоламиз. Чипталарни арена кассаларидан харид қилиш мумкин. 

Айтганча, 17 ноябрь куни "Ҳумо Арена" атрофида йўллар тўсилган бўлади. Шу сабабли, хоккей томоша қилиш учун метрода бориш тавсия этилади. "Ўзбекистон" метроси аренага энг яқин станция ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг