UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

02 дек 11:57
Янгиликлар

Теннис

Дамир Жумхур мавсумаги олтинчи "Челленжер" совринини қўлга киритди

Теглар :  Дамир Жумхур
Португалиянинг Майя шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир якунланди.

Мукофот жамғармаси 120,950 еврони ташкил этган мусобақа бош соврини Дамир Жумхурга насиб этди. Финалгача ATP рейтингида 106-поғонани эгаллаб турган Босния ва Герцеговиния вакили ҳал қилувчи учрашувда дунёнинг 114-ракеткаси италиялик Франческо Пассарони 6/3, 6/4 ҳисобида таслим этди. 

Босниялик теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида олдинга чиқиб олди - 2:1. Саксон икки дақиқа давом этган финал баҳсида теннисчилар қўшхатога йўл қўйишмади. Жумхур жорий мавсумда олтинчи "Челленжер" турнири чемпионлигини қўлга киритди. 

У 100 рейтинг очкоси ҳамда 16,550 евро мукофот пулига ҳам эга бўлди. Бугун эълон қилинган рейтингда у 85-ўринга кўтарилиб олди. Пассаро эса бир ҳафталик меҳнатидан 50 очко ва 9,705 евро ишлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг