UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0

22 сен 12:44
Янгиликлар

Дзюдо

Декабрга мўлжалланган Токио "Катта Дубулға" турнири ўтказилмайди

Қиш фаслида коронавирус инфекциянинг янада авж олиши мумкинлиги сабаб декабрь ойига мўлжалланган дзюдо бўйича Токио "Катта Дубулға" турнири ўтказилмайди.

“Kyodo news” агентлигининг ёзишича, IJF президенти Мариус Визер Бутуняпон дзюдо федерацияси раҳбари Ясухиро Ямашита билан суҳбатлашиб, шундай қарорга келишган. Расмийлар суҳбат чоғида спортчиларнинг саломатлигини сақлаш масаласига асосий урғу беришган.

Ўтган ой IJF дзюдо баҳсларининг рестартини эълон қилган ва унга кўра Токио "Катта Дубулға" турнири 11-13 декабрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган эди. Рестартнинг илк мусобақаси 23-25 октябрь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтадиган "Катта Дубулға" турнири билан бошланиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг