UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0

02 авг 18:23
Янгиликлар

Теннис, Велоспорт

Денис Истомин ва Ольга Забелинскаяга 100 миллион сўмдан пул мукофоти тақдим этилди

Роппа-роса 1 йилдан сўнг шу кунларда барчанинг диққат-эътибори кунчиқар юрт пойтахти ҳисобланмиш Токио шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинларида бўлади.

Айни пайтга келиб, Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг ҳам мазкур мусобақага қўлга киритган йўлланмалари мавжуд. Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Токио-2020га лицензия қўлга киритган спортчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам иштирок этди. Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 


Бугунги кунга келиб, делегациямиз Токиода ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун 2 та, XVI Паралимпия ўйинлари учун 1 та йўлланма қўлга киритган. Мазкур тадбирда 3 нафар қаҳрамонимиз: Денис Истомин (теннис), Ольга Забелинская (велоспорт) ва Сервер Ибрагимов (Паралимпия ўқ отиши)100 миллион, уларнинг мураббийлари эса 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишди. Пул мукофоти ва сертификатлар ўзбек спортининг фахрийлари Комилжон Худойберганов ва Василий Корбут томонидан тақдим қилинди.

Ҳозирда Ольга Забелинская ҳамда Сервер Ибрагимов олдинда турган йирик мусобақаларга тайёрланаётгани учун бугунги тадбирда иштирок эта олишмади. Уларга топширилган мукофот пуллари эса федерация расмийлари орқали элтиб берилади. Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор Олимпиада лицензияси учун кураш олиб бораётган қолган атлетларимизга қўшимча мотивация беришини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тантанали тадбир якунланганидан сўнг шу ернинг ўзида федерациялар раҳбарияти иштирокида янги спорт объектларини қуриш мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 авг 19:54:09
Adilbek
IStomin talabaga oqshab qoptimi :) qoil mukofot muborak Istomin
   
02 авг 19:37:45
Nuriddin 77
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иккаласи неча йиллар давомида миллий терма жамоанинг 1-рақамли теннисчиси бўлиш учун рақобатлашиб келишар эди. Энди мукофот тақсимланаётган жараёнда...
Farruh Dòstov hech qachon raqobatdosh bòlolmagan.
   
02 авг 19:14:05
Bek
Aziz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
яхши савол
Иккаласи неча йиллар давомида миллий терма жамоанинг 1-рақамли теннисчиси бўлиш учун рақобатлашиб келишар эди. Энди мукофот тақсимланаётган жараёнда...
   
02 авг 19:10:38
Aziz
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фаррух Дўстов қачондан Дениснинг мураббийи бўлиб қолди?
яхши савол
   
02 авг 19:03:13
Bek
Фаррух Дўстов қачондан Дениснинг мураббийи бўлиб қолди?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг