UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

05 мар 07:58
Янгиликлар

Шахмат

Дипломатларнинг шахмат баҳсида АҚШ элчилари ғолиб

Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар шахмат мактабида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари ўртасида анъанавий шахмат турнири бўлиб ўтди.

Бу йил ўн тўртинчи бор ўтказилган мазкур шахмат турнирида 84 иштирокчи ғолиблик учун баҳслашди.

Турнирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси жамоаси биринчи ўринни эгаллади. “Lukoil Uzbekistan Operating Company” масъулияти чекланган жамияти иккинчи ўрин, Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси учинчи ўринга сазовор бўлди.

Дипломатларнинг шахмат турнири доирасида болалар ўртасидаги шахмат баҳсларида эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакили ғолиб деб топилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг яна бир вакили иккинчи, Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бюроси вакили учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг