UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0

02 апр 09:20
Янгиликлар

Дзюдо

Диёранинг "олтини" эвазига умумжамоа ҳисобида 3-ўриндамиз!

Анталия "Катта Дубулға" турнирининг биринчи кунги баҳслари ортда қолди.

Қувонарлиси, -52 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Диёра Келдиёрова нуфузли мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди. Кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони ҳисобланган Диёра олтин медаль учун кечган беллашувда сўнгги Европа чемпионатининг бронза медали соҳибаси испаниялик Эстрелла Шерифф Лопесни мағлубиятга учратди. Келдиёрова Ўзбекистон аёллар дзюдосида янги тарих саҳифасини очди. Шу кунгача ўзбекистонлик дзюдочи қизлар орасида ҳеч кимга "Катта Дубулға" турнирининг финалига етиб келиш насиб этмаганди. 

Ушбу олтин медаль эвазига Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 92 давлат орасида 3-5 ўринларни эгаллаб турибди. Бельгия ва Япония терма жамоалари ҳисобида ҳам худди биздаги каби 1 тадан олтин медаль бор. Биттадан олтин ва кумуш медаль қўлга киритган Италия ва Канада терма жамоалар турнир жадвалида қўшҳокимлик ўрнатишган. Ўн учта давлат терма жамоалари ҳисобида камида биттадан бронза медали бор.   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 апр 12:41:57
SHaxrihon
Омад, олтинларни купайтиришсин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг