UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

30 июл 18:25
Янгиликлар

Спорт курашлари

Доғистонликлар машғулотларга қайтишди

Спорт курашлари бўйича Доғистон терма жамоаси коронавирус пандемияси сабаб юзага келган танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтди.

Август ойининг илк кунлари доғистонлик эркин курашчилар икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Хуштад Цумадинск туманига қарашли тоғли ҳудудда жойлашган  базага жўнаб кетишади. Терма жамоа тўрт ойлик танаффусдан сўнг илк бор тўлиқ таркибда йиғилмоқда. Йиғинга жами 43 курашчи таклиф этилган бўлиб, уларнинг 25 нафари Россия терма жамоаси аъзолари ҳисобланади. Улар шу кунларда Москва шаҳрида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишяпти. 

"Биз ҳали бундай баландликда машғулот ўтказмаган эдик. Ҳозир борадиган жойимиз денгиз сатҳидан 1800 метр баландликда жойлашган. Тоғнинг мусаффо ҳавоси ҳамда ажойиб тоғ манзарасидан баҳраманд бўлиш ва шу билан бирга машғулот ўтказиш ҳар бир курашчи учун ёқимли хисларни тақдим этади. Ушбу босқичда асосий эътибор умумий жисмоний тайёргарликка қаратилади. Афсуски, базада спорт зали ва стадион йўқ. Бор имкониятдан келиб чиқиб машғулотларни ташкил қиламиз. Агвалининг марказигача 10 километр масофа бор. Ўша ерда спарринг машғулотларни ўтказамиз", - деди терма жамоа катта мураббийи Гаджи Рашидов.

Маълумот учун, 18-20 сентябрь кунлари Москва шаҳрида Россия чемпионатининг ўтказилиши режалаштирилган. Аслида мамлакат чемпионати апрель ойида Улан-Удэда ўтказилиши керак эди. Лекин коронавирус пандемияси сабаб мусобақа бекор қилинганди. Бурятия пойтахти Россия чемпионати мезбони сифатида қолаверади, фақат бу мусобақа келаси йилда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг