UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:07Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 0 10:36Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик 0 10:05"Овчи"нинг UFC`даги жанги яна бекор қилинди 0 09:34WTA Ningbo Open. Камилла Раҳимова ҳам асосий тўрга йўл олди 0 09:03Sofascore. Шомуродов кечаги учрашув учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:32Дана Уайт Хоакин Баклининг қўл беришдан бош тортгани ҳақида: "Уни ҳайдашни айтдим" 0 08:01Жаҳон чемпионатида илк йўқотиш. Ҳакамлар мексикаликнинг ғалабасини таъминлашди 0 19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0

24 окт 14:22
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Допинг сабаб белгиланган дисквалификация спортчимизнинг Осиё ўйинларидаги олтин медалига таъсир қиладими?

Аввалроқ, Ўзбекистон "Rowing&Сanoe" федерацияси спортчиси Шоҳмурод Холмуродовдан олинган допинг синамасида тақиқланган "Кломифен" моддаси борлиги аниқланган эди.

"Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1 қоидаси (тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ва маркерлари спортчи анализида мавжудлиги)ни бузганлиги сабабли Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 10.2.1 бандига биноан спортчи 3 йил муддатга дисквалификация қилинди. Дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс (спортчи, мураббий в.ҳ.к)нинг дисквалификация муддати тугагунга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Агар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ўша шахсга нисбатан умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган", дейилганди Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабарида. 

Лекин Агентлик хабарида спортчимиздан қайси мусобақада ва қачон допинг учун таҳлил олингани, жазо муддати қайси кундан кучга кириши очиқланмаганди. Гап Осиё ўйинлари чемпиони ҳақида кетаётгани боис, бу дисквалификация ўтган йили Ханчжоуда қўлга киритилган 22 та олтин медалимизга таъсир қилиши мумкин эди. Шу босидан ҳам биз Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати билан боғланиб, мавҳумликка ойдинлик киритдик.    

"Холмуродов дисквалификациясининг Осиё ўйинларида қўлга киритган олтин медалига таъсири йўқ. Сабаби, ундан 2024 йилнинг 7 март куни допинг синама олинган. Дисквалификация муддати (вақтинчалик спортдан четлатиш муддатини ҳисобга олган ҳолда) 2024 йил 3 апрелдан 2027 йил 2 апрелга қадар белгиланган", дея вазиятга ойдинлик киритди Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳмурод Холмуродов ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида Нурислом Тўхтасин ўғли билан биргаликда олтин медални қўлга киритган эди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг