25 авг 09:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Двалишвили: "О'Мэлли мен ёки Стерлинг билан жанг қилиши керак"
Грузиялик UFC жангчиси Мераб Двалишвили Шон О'Мэллининг Марлон Верага қарши жанг қилиш истагига ўз муносабатини билдирди.
"Чито (Марлон Вера) - бу қандайдир ҳазил, у хатто кучли бешликда ҳам йўқ. Кори Сендхаген у билан жангда устунликка жга бўлганди. У муваффақиятсиз жангдан сўнг Педро Муньосни мағлуб этди. Лекин у чемпионлик жангига лойиқ эмас. Икки собиқ чемпионни кетма-кет мағлуб этганимни барча билади. Жозе Альдо Верани, Петр Ян Сэндхагенни, Сендхаген эса Верани мағлуб этган. Агар О'Мэлли кутишни истамаса ёки бошқа сабаб туфайли бошқа одам билан жанг қилмоқчи бўлса, кейинги рақиб мен бўламан. О'Мэлли билан жанг қилиш учун Алжодан ташқари бошқа вариант йўқ. У ёки Алжо, ёки мен билан жанг қилиши ёки умуман жанг қилмаслиги керак", - деди Двалишвили.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар