UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

06 мар 09:22
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича Тошкент “Катта Дубулға” турнири якунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида дзюдо бўйича Тошкент “Катта Дубулға” турнирининг якунлари ва терма жамоамизнинг янги Олимпия циклидаги режалари мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда А.Камилов спортчиларимизнинг иштироки, келгусида Тошкентда бошқа йирик мусобақаларни ҳам ўтказиш, клублар фаолиятини жадаллаштириш каби йўналишларда атрофлича маълумот берди. 

Шунингдек, МОҚ расмийлари мамлакат дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда янги Олимпия циклига тайёргарлик бошлаб юборилганини билдиришди. Қолаверса, анжуманда терма жамоамизда иш бошлаган мураббийлар Андрей Штурбабин ва Алексей Будолин (Эстония) таништирилди.

Бир неча йил давомида терма жамоа бош мураббийи лавозимида самарали фаолият юритиб келган Илиас Илиадис, Диёра Келдиёрованинг Олимпиада чемпиони бўлишига катта хисса қўшган Марко Спиттка, шунингдек, аёллар терма жамоасида ишлаган япониялик мураббий Микки Танака билан шартнома муддатлари якунлангани ҳамда уларнинг ўз режалари борлиги сабабли бу мураббийлар билан дўстона хайрлашилди.

Ўз вақтида терма жамоамизда фаолият юритган, Ришод Собировнинг шахсий мураббийи бўлган, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Андрей Штурбабин аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлади. У шу пайтгача Эрон, Словения терма жамоаларида самарали фаолият юритганди. Сўнгги иш жойи Қозоғистоннинг "Jenys" клуби бўлганди. 

Эстонияда дунёга келган Алексей Будолин Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бош мураббийига айланди. Апрель ойида 49 ёшга тўладиган Будолин спортчилик даврида 2000 йилги Сидней Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган. Жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган. Европа чемпиони ва совриндори. Мураббий сифатида Эстония терма жамоаси ҳамда бошқа бир қатор давлатларда ишлаган.   

"Икки Олимпиадада оралиғида терма жамоалар таркибида, мураббийлар штабларида ўзгаришлар бўлиши табиий ҳолат. Бир неча йил давомида терма жамоамиз бош мураббийи лавозимида самарали фаолият юритиб келган Илиас Илиадис, Диёра Келдиёрованинг Олимпиада чемпиони бўлишига катта хисса қўшган Марко Спиттка, шунингдек, аёллар терма жамоамизда ишлаган япониялик мураббий Микки Танака билан шартнома муддатлари якунлангани ҳамда уларнинг ўз режалари борлиги сабаб дўстона хайрлашдик. Уларга яна бир бор ўз раҳматимни айтаман. Бугунги эришган ютуқларимизда бу мураббийларнинг хизмати катта.     

Янги марраларни кўзлаб, янгиланган мураббийлар штаби билан ишни бошладик. Қисқа фурсат ичида Париж, Боку ва Тошкент “Гранд Слам” мусобақаларида иштирок этдик. Эътибор берган бўлсангиз, бу турнирларда таркибимизда асосан ёш дзюдочилар қатнашишди. Ўтган йили Олимпиададан кейин Гулноза Матниязова, Шарофиддин Болтабоев сингари етакчи тажрибали дзюдочиларимиз фаолиятларини якунлашди. Улар аллақачон мураббийлик фаолиятини бошлаб улгуришди. 

Ёшлардан умидимиз катта. Илк бор "Катта Дубулға" турнирида иштирок этган 20 ёшли Хуршида Раззоқбердиева кумуш медалга сазовор бўлди. Терма жамоамизга олтин медални тақдим этган Шаҳзодхўжа Шарипов ҳам 20 ёшда! Бухоролик дзюдочимиз илк даврадаёқ жаҳон чемпиони, "Катта Дубулға" турнирларининг 8 карра ғолиб ва совриндори Неманья Майдовни 4 сонияда иппон баҳоси билан мағлуб этди. Финалда япониялик дзюдочи Комей Кабаватани ютди. Финалга етиб келиб, кумуш медални қўлга киритган Замоҳшари Бекмуродов ҳам 20 ёшда! У катталар ўртасидаги илк мусобақасидаёқ шоҳсупага кўтарилди. Бронза медаль соҳиблари Анваржон Иброҳимов 20 ёш, Ерназар Сарсенбаев эса 23 ёшда! Бу каби ёш спортчиларимиз биринчи катта синовдаёқ мусобақа медалига эга чиқишди. 

Шунингдек, йил бошида Австрия давлатида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилди. Бугун кечаси терма жамоамиз айнан Австрия Гран-Присига жўнаб кетди. 

Ихтисослаштирилган дзюдо заллари йўналишида ҳам ишларимиз давом этяпти. Бир ҳафта олдин Диёра Келдиёрова номидаги дзюдо клуби очилди. Кечадан бу залимизда ҳам ёш дзюдочилар машғулотларни бошлашди. Дзюдо билан шуғулланиш истагини билдираётганлар сони жуда ҳам кўп. Шу тариқа, янги қурилган ихтисослаштирилган дзюдо залларимиз сони 15 тага етди. Бу йўналишдаги ишларимиз давом этади. Чунки, Париж Олимпиадасидан кейин дзюдо билан шуғулланиш истагида бўлган болалар сони кескин ортди", - деди Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов.

Федерация раҳбарининг сўзларига қараганда, бу йил пойтахтимизда фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионати, ёшлар ўртасида эса Осиё чемпионати ўтказилиши мумкин. Шунингдек, "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнирнинг ҳам ўтказилиши ҳақида музокаралар бўлмоқда.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг