UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0

08 апр 12:24
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича Тошкентда ўтажак жаҳон чемпионати Токио Олимпиадасининг саралаши босқичига киритилиши мумкин

Коронавирус инқилоби сабаб бутун дунё спортидаги мусобақалар катта ўзгаришларга юз тутмоқда.

Шу сабабли бу йил ўтиши режалаштирилган Токио Олимпиадаси ҳам бир йилга қолдирилди. Биз учун 2021 йил дзюдо бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатининг қачон ўтиши кўпроқ аҳамиятли. Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер дзюдо спортининг яқин келажаги ҳақида мурожаат билан чиқар экан, бу мавзуга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

“2021 йилги жаҳон чемпионати ҳам Токио Олимпиадасининг саралаш босқичи доирасига киритилиши мумкин. Аммо барчаси вирус пандемиясининг бутун дунё бўйлаб қачон якунига етишига қараб ҳал бўлади. Шуни аниқ айтишимиз мумкинки, Қатарда ўтадиган Мастерс турнири квалификацион даражани сақлаб қолади”, – деди Мариус Визер.

Халқаро Олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги муддатини 2021 йилнинг 23 июлидан 8 август кунларига белгилади. Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатлари эса ҳар йили август ойининг сўнгида ўтказилади. Шу боис агар Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати квалификацион мусобақалар орасига киритилса, ташкилотнинг янгиланган тақвимида катта эҳтимолда 2021 йилнинг май ойигача ўтишини кутиш мумкин. Шунингдек, дунё биринчилигини жорий йил кузда пойтахтимизда ўтадиган Гран-при мусобақаси билан ўрнини алмаштириш варианти ҳам йўқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати ғолиби Олимпия ва жаҳон рейтинги учун 2000 очкога эга бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг