UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

24 дек 16:37
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Ўзбекистон чемпионатида қайси вилоят биринчи ўринни эгаллади?

Теглар :  ДзюдоХоразм
21-23 декабрь кунлари пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Уч кунлик муросасиз беллашувлар якунига кўра эркаклар ва аёллар ўртасида Хоразм вилояти дзюдочилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди. Улар 3 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза, жами 14 та медаль қўлга киритишди. Хоразмлик дзюдочиларнинг бу муваффақиятига аёллар терма жамоаси аъзолари муносиб ҳисса қўшишди.     

Сурхондарёлик дзюдочилар ҳам 3 та вазнда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Лекин кумуш медаллар сони хоразмликларга қараганда камроқ бўлди - 3 та. Бронза медаллар эса бир хилда экани эътиборга молик жиҳат - 6 та! Кучли учликка 1 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза медали билан Тошкент шаҳри жамоаси якун ясади. 

Умуман олганда, 14 та иштирокчи жамоадан 11 тасининг камида битта бронза медалига эга бўлгани вилоятларда дзюдо спорт турининг ривожланиб, ёшлар орасида оммалашиб бораётганидан дарак беради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг