UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0

30 июн 10:55
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Ислом цивилизация маркази ва “Ҳумо Арена”да бўлишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳамда мураббийлар машғулот залидан бирозгина йироқлашиб, маданий хордиқ чиқаришди.

Аввалига улар нафақат юртимиз, балки кўпчилик хорижий мамлакатлар халқларининг ҳам тили ва дилидан жой олишга улгурган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлишди. 

Полвонларимиз Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида бунёд этилаётган тарихий марказ биноси билан танишар эканлар, ўзлари учун бой маънавий озуқа олдилар.

Маълумот учун, Марказ учун 9,1 гектар майдон ажратилган бўлиб, бино миллий анъанавий усулда қурилмоқда. Ушбу ҳудудга кираверишда кўзингиз дастлаб “Бу ерда тарих яратилмоқда”, деган ёзувга тушади. 

Дарҳақиқат, бу ерда узоқ кутилган тарихий маскан қад ростламоқда. Марказ биносининг 2020 йил кузда фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. 

Шундан сўнг, спортчи ва мураббийларимиз шу йил фойдаланишга топширилган кўп тармоқли “Ҳумо Арена”да ҳам бўлишди. 

Албатта, спортчилар учун бу каби маданий хордиқ жуда ҳам зарур. Ҳар бир инсон ўз ўтмиши, тарихий илдизлари, маданий меросини билиши шарт. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг