UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

12 авг 19:24
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочимиз Гулноза Матниязовага уй совға қилинди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Юртимиз спортчилари жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Олимпиада ҳамда нуфузли халқаро мусобақаларда оламшумул ғалабаларни қўлга киритмоқда.

Шубҳасиз, ушбу ютуқлари билан ўзбек спорти довруғини дунёга янада танитишяпти.  Бундан эса фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Албатта, спортчиларимизнинг бу муваффақияти беэътибор қолмаяпти. Улар ҳукуматимиз томонидан муносиб тарзда рағбатлантирилмоқда, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилаётир. 

Бугун Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган тантанали маросимда ҳам ушбу ёқимли анъана давом этди. Унда дзюдо бўйича мамлакатимизнинг энг тажрибали ва совриндор спортчиси Гулноза Матниязова муносиб тақдирланди.

Тадбирда қатнашган Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, унинг мазмун ва моҳияти ҳақида тўхталар экан, спортчиларимиз эришаётган натижаларни фахр билан тилга олди. 

Халқаро спорт ареналарида юртимиз шарафини улуғлаётган спортчи қиз, 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинлари иштирокчиси, кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори Гулнозанинг маҳоратини эътироф этиб, унга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда Урганч шаҳридан икки хонали уйнинг калитини топширди.

Айтиш жоизки, бу Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги олдидан юртимизнинг номдор дзюдочиси учун кутилмаган, ўзига хос совға бўлди.

Ўз навбатида Гулноза Матниязова сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларга миннатдорлик билдирар экан, бунга жавобан янги-янги марраларни забт этиш, шунинг баробарида давлатимиз байроғини кўкларга кўтаришга астойдил ҳаракат қилишини айтди. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг