UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

11 дек 08:17
Янгиликлар

Футбол

ЕЧЛнинг ўтган йилги ярим финалчиси мусобақани тарк этди

Амстердамнинг "Аякс" клуби Европа Чемпионлар лигасидаги иштирокини якунлади.

"H" гуруҳида кучи бир-бирига яқин, ҳужумкор футболни намойиш қилувчи қувноқ жамоалар тўпланган эди. Бу сўнгги турнинг сўнгги дақиқаларигача плей-офф йўлланимаси устида сўроқ белгиси порлаб туришини таъминлади. 

Тур аввалиданоқ бугун мусобақани қайсидир қувноқ жамоа тарк этиши маълум эди. Бу жамоа "Аякс" бўлиб чиқди. Амстердамда "Аякс" устидан ғалаба қозонган "Валенсия" гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга йўл олди. 

"Челси" эса "Лилль"га қарши учрашувдаги ғалаба эвазига гуруҳда иккинчи бўлди. Ўтган мавсум "Реал"-у, "Ювентус"ларни янчиб ташлаган голландлар энди Европа лигаси бош соврини учун кураш олиб борадилар. 

Челси Англия – Лилль Франция 2:1

“Стэмфорд Бриж” стадиони

Голлар: 1:0 – 19 Абрахам, 2:0 – 35 Аспиликуэта, 2:1 – 78 Реми.

Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Зума, Аспиликуэта, Эмерсон, Канте, Жоржиньо, Пулишич (Хадсон-Одои, 62), Ковачич (Маунт, 82), Виллиан, Абрахам (Батшуайи, 72).

Лилль – Меньян (Лео Жардим, 72), Габриэл, Челик, Тиагу Джало, Пье, Тиаго Майя (Бамба, 66), Сумаре, Шека, Язижи, Луис Араужо (Саншеш, 82), Реми.

Огоҳлантиришлар: Челик (40), Зума (45), Шека (67).

Аякс Голландия – Валенсия Испания 0:1 

“Йохан Кройфф Арена”

Гол: 0:1 – 24 Родриго.

Аякс – Онана, Альварес (Дест, 46), Мазрауи, Блинд, Мартинес, Тадич, Ланг (Хунтелар, 70), Тальяфико (де Йонг, 89), ван де Бек, Велтман, Зиеш.

Валенсия – Доменек, Габриэл Паулиста, Диакаби, Гайя, Васс, Парехо, Солер, Коклен, Ферран Торрес (Мангаля, 90), Гамейро (Вальехо, 54), Родриго.

Огоҳлантиришлар: Альварес (10), Доменек (79), Тальяфико (79), Онана (81), Парехо (81), ван де Бек (83), Вальехо (86), Тадич (90).

Четлатиш: Габриэл Паулиста (90).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг