UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

15 окт 13:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн: "Мутлақ чемпионлик унвонини Биволдан ўғирлашди"

Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари, россиялик Дмитрий Бивол билан ҳамкорлик қилувчи Эдди Хирн мижозининг мағлубиятига муносабат билдирди.

"Мутлақ чемпионлик унвонини Биволдан ўғирлашди. Бетербиев жамоаси мағлубиятга учраганини биларди. Мен Бетербиевга нисбатан ҳурматсизлик қилишни хоҳламайман. Артур ва Дмитрий бизнинг авлоднинг икки буюк боксчиларидир. Аммо сиз Бетербиев жамоасининг жангдан кейинги хатти-ҳаракатларига қарасангиз, улар бурчакда туриб, бу жангда мағлуб бўлганликларини тушуниб турганди. 116-112 Бетербиев фойдасига? Ҳакам атиги тўрт раундни Бивол фойдасига берди? Бу – масхаралаш! Дмитрий раундлар бўйича 7-5 ёки ҳатто 8-4 ҳисобида ғалаба қозонди. У бу жангда хотиржамлик билан курашди ва охирида атайлаб бир қанча раундлардан воз кечди, аммо у ғалаба қозонди ва Бетербиев жамоаси буни билади.

Бурчакда, сўнгги раунд олдидан улар Бетербиевга ғалаба қозониш учун Биволни нокаутга учратиш кераклигини айтишганди. Улар Биволдан мутлақ жаҳон чемпиони унвонини ўғирлаб олишганига ишона олмаяпман. Бу – талончилик", деди Хирн.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг