UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0

20 янв 18:01
Янгиликлар

Футбол

Элдор Шомуродов: "Ҳозир фақат "Истанбул Башакшеҳир" ҳақида ўйлаяпман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов нима сабабдан Италия А Сериясидан Туркия Суперлигасига ўтиб, "Истанбул Башакшеҳир"ни танлаганини тушунтириб берди.

"Мен "Истанбул Башакшеҳир"ни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун танлаганман. Мураббийлар штаби ва жамоанинг ўйин услуби менда жуда катта таассурот қолдирди. Ҳозир мен фақат "Истанбул Башакшеҳир" ҳақида ўйлаяпман. Лигадаги бошқа ҳеч бир жамоа вариантини кўриб чиқмадим", – деди футболчи.

Шомуродов ўтган ёзда "Рома"дан "Истанбул Башакшеҳир"га ижара асосида ўтганди. Битим қиймати 3 миллион еврога тенг бўлиб, турк клуби футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган.

Трансфер ўзини тўлиқ оқлади: 30 ёшли ҳужумчи Суперлигада 18 ўйинда 13 та гол урди ва Туркия чемпионати тўпурарлари рўйхатида пешқадам бўлиб турибди. У ҳатто юлдуз Виктор Осимхенни ҳам ортда қолдирган — унда 6 та гол бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг