UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0 08:48Хргович Дюбуа билан IBF ва WBO камарларини бирлаштирмоқчи 0 08:07Баҳодир Жалолов ўзининг энг яхши боксчилар учлигини санади 0 20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0

02 июн 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энди UFC жангчилари Чимаевдан қўрқишмайди

Хамзат Чимаевни енгиш мумкинми? Афтидан Бернс бизга буни исботлаган кўринади.

Асли чечен бўлган швециялик жангчи Хамзат Чимаев ярим ўрта вазн тоифасида UFC'дaги энг ёрқин юлдузлардан бири ҳисобланади. Айнан шу вазнда нигериялик жангчи Камару Усман чемпионлик камарига эгалик қилаётган бўлса-да, унинг "тахти" учун кечаётган кураш авжида. 

Бу курашда кўзга ташланган жангчилардан бири Мишель Перейра бўлиб, сўнгги бешта жангида ғалабали серия қайд этиб келмоқда. Тўғри, бразилиялик асосан очколар ҳисобида рақибларини мағлуб этган. Лекин нима бўлганда ҳам бу натижалар унга кучли рақиблар билан жанг қилиш имконини беради.

"Агар Масвидаль мен билан жанг қилишни истамаса, муаммо йўқ. Эртами-кеч уни енгаман. Нейт Диаз билан ҳам жанг қилмоқчиман. Чунки биз бир нечта шапалоқ алмашишимиз ва томошабинларни хурсанд қилишимиз мумкин. Мен дивизиондаги бошқа жангчиларга эргашмайман. Гильберт Бернс, Камару Усман, Колби Ковингтон ва Хамзат Чимаевни биламан. Айтганча, агар UFC Чимаевга рақиб қидираётган бўлса, мен бўшман", — деди Перейра.

Бразилиялик жангчи нутқида Хамзатнинг исмини айтгани кутилмаган воқеа бўлди. Яқин вақтгача ҳеч ким Чимаев билан жанг қилишни хоҳламас эди. Деярли барча юлдузлар енгилмас чечен билан жанг қилиш таклифига рад жавобини беришган. Нисбатан кучсиз бўлган рақиблар Хамзат билан жанг қилишга рози бўлишарди. Улар учун Чимаевга қарши октагонга кўтарилиш яхшигина пул ишлаш имконини берган. Эндиликда кучли жангчилар Чимаевга "вызов" ташламоқда. Хўш, бунга сабаб нима?

UFC  273 турнирида Хамзат Чимаев тажрибали Гилберт Бернсни очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди. Бу жангда швециялик фаолиятидаги 11-ғалабасини қўлга киритди. Аммо, бу ғалабага у осонликча эришгани йўқ. Бернсга қарши жангда Чимаевнинг камчиликлари борлиги яққол намоён бўлди. Айтиш мумкинки, Чимаевнинг "стойка"даги ҳимояси юзаки бўлиб чиқди. Мураббийнинг гапига қулоқ солишни истамагани эса Хамзат учун қимматга тушиши мумкин эди.

Буларнинг ҳеч бири Чимаевнинг яхши жангчи эканлигига таъсир қилмайди. У илк бор ММА юлдузини мағлуб этди. Айтиш мумкинки, жанг жуда қизиқарли ўтганди, Чимаев рақибга ажойиб ҳужумлар йўллади ва шу билан бирга ўзининг зарбларга бардошли эканлигини исботлади. Аммо, рақиблар Хамзатни оддий жангчи эканлигини тушунишди ва яқин орада Чимаев томон кучли жангчилардан чорловлар бориши аниқ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
02 июн 09:51:53
aristokrat5559
Аввал Бёрнс бн жанг килиб кур Хамзатни кегин биласан
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг