UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

01 окт 11:50
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетикачимиз “Almaty Marathon”да совриндор бўлди

Қозоғистонда ўтказилган “Almaty Marathon” мусобақасининг марафон, ярим марафон ва 10 километрга мўлжалланган югуриш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Дунёнинг 50 та давлатидан 15 600 нафар енгил атлетикачи қатнашган марафон баҳсларида терма жамоамиз аъзоларидан Бекзод Бойматов белгиланган масофани 2:21:48 вақтда босиб ўтиб, 2-ўринни эгаллади. Ушбу йўналишда иштирок этган Зикрулло Маматқулов (2:39:01) саккизинчи ўриндан жой олди.

Мусобақанинг ярим марафон пойгаларида ўз омадини синаб кўрган ҳамюртларимиздан Бахтиёр Ўткиров олтинчи, Нодирбек Муталипов еттинчи, Отабек Тошқувватов ўнинчи қаторда баҳсни якунлаган бўлса, аёллар ўртасидаги ярим марафонда Азизахон Мирзакбарова 4-ўринни банд этди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда қатнашган терма жамоамиз аъзоси Ширин Юсупова (3:50:44) 14-ўрин билан кифояланди. 10 километрга мўлжалланган пойгада ҳамюртларимиздан Максим Козачок 34:07 вақт кўрсаткичи билан олтинчи, Ойбек Маматкомилов эса 34:47 натижа қайд этиб, 9-ўринни эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг