UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0

21 янв 15:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энтони Жошуа иштирок этган ўлимли автоҳалокат бўйича судда ҳайдовчи умуман гапира олмади

Теглар :  Энтони Жошуа
Нигерияда содир бўлган ўлимли автоҳалокат пайтида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг ҳайдовчиси бўлган 46 ёшли Адени Моболаджи Кайоде Нигерия суди олдида жавоб берди.

Бу ҳақда BBC нашри хабар қилди.

Британиялик журналистлар маълумотларига кўра, Кайоде 20 январь куни Огун штати, Сагаму шаҳридаги магистратлар судига келган, аммо эшитув прокурорга қўшимча ҳуқуқий маслаҳат олиш учун вақт берилгани сабабли 25 февралга қолдирилган. Кайоде суд мажлисида қора худи, қора пойабзал ва қора шимда бўлган. Суд жараёнида у бирорта ҳам сўз айтмаган.

Автоҳалокат Лагос — Ибадан тезюрар трассасида, Энтони Жошуа дўстлари билан дам олиш мақсадида мамлакатга келганидан сўнг содир бўлган. Спортчи бўлган Lexus йўлда юк машинасига бориб урилган.

Бунинг оқибатида, Жошуанинг икки мураббийи вафот этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг