UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32US Open 2026. 5 500 000 $ учун кечган эркаклар ўртасидаги баҳсларда чемпион аниқланди 0 07:01Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги жамоа шоҳсупада, Магнус чемпион бўла олмади! (+ФОТО) 0 19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0 14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0

16 дек 15:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энтони Петтис ва Бен Хендерсон ўртасида учинчи жанг ўтказилди

Уларнинг ўзаро илк жангидан 13 йил ўтиб, енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпионлари яна бир бор тўқнаш келишди.

Энтони Петтис ва Бенсон Хендерсон ўзаро учинчи жанги АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилган Karate Combat 43 турнири доирасида бўлиб ўтди. Каратэ қоидалари асосида ўтказилган беш раундлик жангда ғолиб аниқланмади. Қўшимча олтинчи раундда Энтони "Шоутайм" Петтис ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабани илиб кетди.  

Жанг якунланганидан сўнг Энтони Петтис ушбу турнирда шарҳловчилик қилган Жорж Сент-Пьеррга "вызов" ташлади. Канадалик афсона эса бу чорловга чиройли тарзда йўқ дея жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилнинг 16 декабрь куни Энтони Петтис Бенсон Хендерсонни очколар ҳисобига кўра таслим этиб, рақибининг енгил вазндаги WEC чемпионлик камарини тортиб олганди. Орадан уч йил ўтиб, Петтис яна ғалаба қозонди ва бу сафар UFC камарини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг