UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

24 дек 15:05
Янгиликлар

Шахмат

Эркин Воҳидов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнир ғолиблари маълум бўлди

Теглар :  Шахмат
23-24 декабр кунлари Ўзбекистон Шахмат федерацияси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида илк бора Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири ўтказилди.

Унда 100 дан ортиқ профессионал ҳамда ҳаваскорлар қатнашишди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат бўйича  турнир Рапид йўналишида 7 турдан, “А” ва “Б” гуруҳларда, швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилди. Мусобақада ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилди. 

Хотира турнирда қатнашиш учун профессионал шахматчиларнинг ФИДЕ халқаро рейтингида 2000 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилди, ҳаваскорлар ўртасида қатнашиш учун эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси томонидан тақдим этилган рўйҳат асосида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган шахмат турнири швейцарча тизимда ўтказилиб, 23 декабр куни 4 тур, 24 декабрда эса қолган 3 тур ўтказилди.

Чемпионатни ўтказишга Ўзбекистон Шахмат Федерациясидан ташриф буюрган тажрибали, профессионал ҳакамлар бевосита раҳбарлик қилишди.

Хотира турнири сўнгида Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовга Ўзбекистон Шахмат федерациясининг “Фаҳрий гроссмейстери” унвони Ўзбекистон Шахмат федерацияснинг олтин медали берилди. Унвонни Эркин Воҳидовнинг ўғли Хуршид Воҳидов қабул қилиб олди.

Ҳаваскорлар ўртасидаги ғолиблар:
1. Мурод Юсупов
2. Яҳё Тоға
3. Элдор Ғафуров

Профессионаллар ўртасидаги ғолиблар:
1. Шамсиддин Воҳидов
2. Георгий Шванов
3.  Марат Жумаев

Иштирокчилар диплом, медал, пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг