UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0

13 сен 10:35
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Эрон чемпиони қатл этилди, унинг акаларига 54 ва 27 йиллик қамоқ жазоси берилди

Теглар :  ЭронАфкари
Юнон-рим кураши бўйича Эрон чемпиони Навид Афкари мамлакат ҳукумати томонидан қатл этилди.

Унга 2018 йилда Эрон иқтисодий сиёсатига қарши оммавий намойишни ташкил этиш ҳамда ҳукумат ҳарбийсини ўлдириш айбловлари қўйилган. Афкари акалари билан бирга ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этганди. Шундан сўнг ҳукумат уларни ҳисбга олди ва жиддий айблов эълон қилди: мавжуд режимни ағдариш учун махсус гуруҳ тузиш, хавфсизлик агентини ўлдириш.

Узоқ давом этган суд жараёнидан сўнг 27 ёшли Афкарига ўлим жазоси белгиланди. Унинг акалари – Воҳид ҳамда Хабиб мос равишда 54 ва 27 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Афкари бир неча бор Бутунжаҳон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва ташкилотларга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп, Бутунжаҳон кураш дунёси президенти Ненад Лалович, UFC президенти Дэна Уайт каби обрўли инсонларнинг Эрон ҳукуматига юборган сўрови ҳам Афкарини ўлимдан сақлаб қололмади. 

Рейтинг: -7   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг