UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0

09 окт 15:12
Янгиликлар

Футбол

Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда"

"Персеполис" жамоаси бош мураббийи Меҳди Тартар Эрон миллий терма жамоасининг сўнгги натижалари ва Ўзбекистонга қарши тез-тез ўтказилаётган учрашувларини кескин танқид қилди.

Мутахассис матбуот анжуманида Эрон терма жамоаси ҳам ўйин сифати, ҳам натижа борасида ёмон кўрсаткич қайд этаётганини таъкидлади. Мамлакатдаги мураккаб вазият сабабли жамоанинг ўз уйида мезбонлик қила олмаётгани ушбу пасайишнинг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатилган.

Шунингдек, Тартар Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан мунтазам равишда ўйинлар ташкил этилаётганига жиддий эътироз билдириб, бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:

"Тинимсиз Ўзбекистон билан ўйнайверамиз, бу эса жамоамиз обрўсини туширишдан бошқа ҳеч нарса бермади. Бу муаммолар терма жамоага катта зарар етказяпти".

Ушбу вазиятни ўнглаш мақсадида "Персеполис" устози ОАВ орқали очиқ танқид қилиш ўрнига, келаси ҳафта Эрон терма жамоаси мураббийлар штаби билан ёпиқ учрашув ўтказиб, таркиб ва техник муаммоларни бартараф этишда ўз ёрдамини таклиф қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг