UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилади! UFC 333 турниридан ОНЛАЙН 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0

12 мар 07:32
Янгиликлар

Футбол

Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди

Тимур Кападзе Эрон клубларидаги ўзбекистонлик футболчиларнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Хабарингиз бор, Эрон мамлакатидаги нотинч вазият туфайли маҳаллий чемпионат ноъмалум муддатга тўхтатилди. Эрон клубларида тўп тепаётган Одил Ҳамробеков, Игорь Сергеев, Рустам Ашурматов ва Остон Ўрунов айни дамда Ўзбекистонга қайтиб келишган. "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида. Эрондаги футболчиларимизнинг айримлари "Навбаҳор"га келиб қўшилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

"ФИФА рухсат берса, ҳаракат қиламиз. Агар рухсат олинса, оғзаки гаплашиб кўрган футболчиларимиз бор. Кўрамиз, насиб қилган бўлса агар. Эрондаги йигитларимизни ҳар бир клуб ўз сафига қўшиб олишни истайди", - дея гапириб ўтди Тимур Кападзе.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Остон Ўрунов ОАВга берган интервьюсида "Андижон" клубига ўтаётгани ҳақида таъкидлаб ўтган эди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг