UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

12 мар 09:01
Янгиликлар

Футбол

Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди

Теглар :  Эрон
Сешанба оқшомида Эрон аёллар терма жамоасининг сиёсий бошпана сўрамаган аъзолари Австралияни тарк этиб, ўз ватанларига қараб йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоанинг 5 нафар футболчиси маҳаллий полиция ёрдамида меҳмонхонадан қочиб кетган ва уларга гуманитар визалар берилган эди. Кейинроқ яна икки нафар спортчи Австралиядан бошпана сўрагани маълум бўлди. Бироқ бошпана олган футболчилардан бири якунда барибир ватанга қайтишга қарор қилган.

Таҳдид ва норозилик намойишлари:

Эрон давлат телевидениеси бошловчиси Муҳаммад Ризо Шаҳбозий мадҳия куйламаган қизларни кескин танқид қилиб, шундай деган эди:

"Уруш вақтида хоинларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлиш керак".

ESPN нашрининг хабар беришича, жамоанинг кузатилиши меҳмонхона ва аэропорт олдидаги кучли норозилик намойишлари билан кечди. Австралияда яшовчи эронликлар спортчиларнинг ватанга қайтгандан кейинги хавфсизлигидан қаттиқ хавотирланиб, уларнинг Эронга учиб кетишига йўл қўймасликка ҳаракат қилишди.

Сўнгги таклиф ва чегара назорати:

Манбаларга кўра, футболчилар Австралия чегара назоратидан ўтаётганда маҳаллий расмийлар ва таржимонлар ҳар бир қизни кузатувчиларсиз, якка тартибда четга чақириб, уларга сиёсий бошпана таклиф қилишган. Баъзи қизлар бу таклифни муҳокама қилиш учун Эрондаги оила аъзоларига қўнғироқ қилишган. Аммо якунда делегациянинг бошқа ҳеч бир аъзоси Австралияда қолишни истамаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг