UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0

08 мар 12:00
Янгиликлар

Тадбирлар

Эртага “Йил спортчилари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилади

Эртага, 9 март куни Республика техник ва амалий спорт турлари марказида 2017 йилнинг энг яхши спортчилари, мураббий ва ҳакамларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Унда спортнинг техник ва амалий турлари сингари олимпия оиласига кирувчи триатлон, ўқ отиш спорт турлари бўйича ҳам ўтган мавсумда мамлакат ва халқаро даражада ўтказилган қатор нуфузли мусобақаларда муносиб тарзда иштирок этган атлетлар Ўзбекистон мудофаасига кумаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан тақдирланади.

- Мамлакатимиз спортчиларининг нуфузли, халқаро мусобақаларда, осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори натижага эришгани, бу орқали ортидан миллионлаб ёшларимизни соғлом ҳаёт сари етаклаб, ғолиблик шоҳсупасида юрт байроғини сарбаланд қилгани ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланиб келинмоқда. 

Жумладан, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ҳам ҳар йили “Йилнинг энг яхши спортчиси”, “Йилнинг энг яхши мураббийи”, “Йилнинг энг яхши ҳаками” каби номинацияларда ғолиблар аниқланиб муносиб тақдирланиши яхши анъанага айланган, - деди Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори ўринбосари, кемамодел спорти бўйича икки карра жаҳон чемпиони Шавкат Исматуллаев.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари 9 март куни соат 11.00да бошланадиган тадбирга таклиф этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг