UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0

15 июн 14:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эртанги чемпионлик жанглари олдидан вазн ўлчаш ва сўнгги face to face маросими бўлиб ўтди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Унинг co-main event жангида иккинчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик WBC чемпиони 27 ёшли Дэвид Бенавидес яримоғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, украиналик 37 ёшли Александр Гвоздикка қарши рингга кўтарилади. Бенавидис 28 та ғалабали жангининг 24 тасини муддатидан аввал якунлаган. Ундан 10 ёшга катта Гвоздикда эса 20 ғалаба ва 1 мағлубият бор.  

Эртанги жанг олдидан боксчилар тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимларида ҳозир бўлишди. Иккала боксчи ҳам бир хил - 79 кг вазн қайд этди ва белгиланган вазн меъёрини бажарди. Ушбу жанг ғолиби яримоғир вазнда вақтинчалик WBC чемпионлик камарини қўлга киритади.

Premier Boxing Champions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган оқшомнинг марказий жанги эса енгил вазнда WBA чемпиони Жервонта Дэвис (29-0, 27 КO) иштирокида ўтказилади. Узоқ муддатли танаффусдан сўнг рингга қайтаётган америкалик 29 ёшли Жервонта ўзи билан тенгдош, мағлубият нималигини билмай келаётган ватандоши Фрэнк Мартин (18-0, 12 КО) билан жанг қилади. Дэвис тарозида — 60,51 кг, унинг рақиби эса — 60,96 кг тош босди. Жанг ўз кучида қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг