UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Яхши ишлаяпти". Дана Уайт Арман Царукянни UFC'нинг энг йирик юлдузлари қаторига қўшди 0 17:48"Стрикленд Чимаев билан реванш ўтказмаслиги ҳам мумкин" - Дана Уайт 0 17:05"Гэтжи фаолиятини якунлаши ва камарни бўшатиши керак" - Арман Царукян 0 16:24Расман: Пьер-Эмерик Обамеянг Испанияга қайтди 0 15:55Конор яна Холлоуэй билан жанг истамоқда, Дана Уайт эса бунга муносабат билдирди 0 14:56Гусковга ягона мағлубиятини тақдим этган Ўздемир 16 ойга дисквалификация қилинди 0 14:28Конор Макгрегор UFC’даги навбатдаги рақибини эълон қилди 0 13:52Луис де ла Фуэнте Испания ЖЧ-2026 финалида Мессини қандай тўхтатмоқчи эканлигини айтди 0 13:19"Кучли бўлиб қайтаман" – Муроджон Аҳмадалиев операция қилинди (ФОТО) 0 12:54Бугун ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Илк кун 10 нафар дзюдочимиз татамига чиқади 0 12:25UFC Fight Night 281 тарози натижалари, икки жангчи вазн қила олмади 0 11:58"Тарихдаги энг буюк воқеа". Инфантино ЖЧ-2026 финали олдидан Оқ уйга мурожаат қилди 0 11:33Olamsport.com сайти Шоҳжаҳон Эргашев машғулотида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 11:06Дзюдочиларимиз 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Қозоғистон 9 та олтин медалга ортда қолдирилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:40Ислам Махачев иккинчи UFC камаридан кейин ҳаёти қандай ўзгарганини айтди 0

13 июл 13:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

ESPN Espy "Йилнинг энг яхши жангчиси"ни аниқлади. У Махачев ёки Топурия эмас!

Нуфузли ESPN Espy спорт мукофоти "Йилнинг энг яхши жангиси" номинациясида ғолиб эълон қилинди.

Энг енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Мераб Двалишвили бирозгина кутилмаганда ушбу номинация ғолиби деб топилди. ESPN сайтида очиқ тарзда ўтказилган сўровномада грузиялик аралаш яккакураш устаси энг кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди. 

У сўровномада ўрта вазн чемпиони Дрикус Дю Плесси, аёллар ўртасида ўта енгил вазнда UFC камари соҳиби Кайла Харрисон ҳамда енгил вазн тоифасида собиқ промоушен чемпиони Ислам Махачевни ортда қолдирди. 

Қизиғи, вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши UFC жангчиси Илия Топурия бу сўровномада иштирок этмаган. Бунда сўровномада иштирок этган жангчиларнинг 2024 йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 20 июнигача бўлган вақтдаги натижалари инобатга олинган. 

Мераб Двалишвили бу кўрсатилган муддатда 3 та чемпионлик жангида ғалаба қозонди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Шон О’Мэллидан камарни тортиб олди. Кейин россиялик Умар Нурмагомедовга қарши жангда камарини илк бор ҳимоя қилди. Яқинда Шонга қарши ўтказилган реванш жангида америкаликни яна таслим этди.

ESPN Espy Awards 2025 ғолиблари расман 16 июль куни тантанали тақдирлаш маросимида эълон қилинади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг