UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

28 авг 18:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эвандер Холифилд: "Жанг жуда қизиқарли бўлиши аниқ"

Биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд Александр Усикнинг реванш жангида Энтони Жошуа устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Шунингдек, у Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги эҳтимолий жангни кутаётганини айтди.

"Жошуада бензин тугаб қолганга ўхшайди. Менимча, дастлабки олти раунд тенг курашлар остида кечди. Жошуа Усикни мағлуб қилдим деб ўйлади. Лекин якунда бундай бўлмади.

Усик жуда иқтидорли боксчи. Боксда асосийси тўхтаб қолмаслик. Бўйи паст йигитлар тезкор зарбалар беради, улар анча яхши ҳаракат қилади. Агар сиз яхши жангчи бўлсангиз, кучли зарбага эга панчердан кўра кўпроқ имкониятларга эга бўласиз.

Фьюри узоқ масофада ҳам, яқин масофадан ҳам яхши жанг қилишини исботлаган. Унинг тажрибаси бор. Ўйлайманки, жанг иккала боксчи учун ҳам қийин бўлади. Яна ким билсин. Усик билан жанг қилиш учун олдин яхши тайёргарлик кўриш керак. Жанг кийин, лекин жуда қизиқарли бўлиши аниқ", - деди Холифилд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг