UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

22 май 18:57
Янгиликлар

Болалар спорти

“Евроосиё юраги” фонди раҳбари Тошкентда

“Ezgu niyat” кўп тармоқли тиббиёт маркази, юрагида нуқсони бор болаларда жарроҳлик амалиёти ўтказишни тўлиқ йўлга қўймоқда.

Энди чет элга бориб, катта харажат қилиб даволаниб келишга ҳожат йўқ. Сабаби, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор туфайли хусусий клиникаларда ҳам хорижнинг нуфузли мутахассислари иштирокида даволаниш, энг мураккаб жарроҳлик амалиётларини қилдириш имкони мавжуд. Пойтахтимизда фаолият юритаётган «Эзгу ният» кўп тармоқли тиббиёт маркази мана шундай клиникалардан биридир.

Жумладан, замонавий услубда барпо этилган “Эзгу ният” кўп тармоқли тиббиёт марказида бир неча хорижлик мутахассислар ишлаб келишмоқда. Хусусан, куни кеча ушбу клиникада фаолият юритиб келаётган халқаро “Евроосиё юраги” фонди раҳбари, швейцариялик кардиожарроҳ, профессор Пауль Фогт ва унинг жамоаси ҳамда маҳаллий мутахассисларимиз иштирокида болаларда мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш лойиҳасига қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унга кўра, хусусий клиникалар ичида илк маротаба ёш болаларда  мураккаб жарроҳлик амалиётини мунтазам равишда бажаришни йўлга қўйишмоқда. 

Статистик маълумотларга кўра, дунёга келган чақалоқларнинг 100 дан 1 фоизи туғма юрак нуқсонлари билан дунёга келар экан. Бундай юрак хасталиклари мавжуд болалар мамлакатимизда ҳам йўқ эмас. Кўпчилик ота-оналар уларни даволаш учун хорижга боришга мажбур бўлишмоқда. Эндиликда ушбу клиникада ёш болаларда жарроҳлик амалиётини бажаришнинг  биринчи босқичи жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтса, сўнгра сентябрь ойидан тўлиқ йўлга қўйилмоқда.

Айтиш жойизки бу ерда: 

- туғма ва орттирилган юрак нуқсонлар-порокларни бартараф қилиш;

- аорта-коронар шунтлаш;

- юракда пластик жарроҳлик ва протезлаш;

- юрак-қон томир касалликлари жарроҳлиги;

- aнгиографик текширувлар;

- юрак-қон томирларини стентлаш ва бошқа қон томирлари билан боғлиқ турли касалликларини ташхислаш ҳамда даволаш муолажалари амалга оширилади.

Бундан ташқари, мамлакатимиз раҳбарининг топшириқларига кўра, хорижий мутахассислар ҳамда чет эл клиникаларида фаолият юритаётган маҳаллий мутахассисларини жалб қилиш юзасидан ушбу тиббиёт марказида бугунги кунда бир нечта шифокорлар ишлаб келишмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 1 июнь кунидан Европада 19 йилдан буён фаолият юритиб, Даниянинг “Оденсе” Университетига қарашли клиникада мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариб келган ўзбекистонлик кардиожарроҳ Ирмуҳаммедов Аҳмад Рустамович  ҳам энди мамлакатимиз аҳолисига хизмат кўрсатиш учун қайтмоқда. Шу боис, юртимизнинг кучли мутахассислари сафига яна битта етук кардиожарроҳ қўшилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, биргина “Эзгу ният” клиникасида йилига 1 минг 200 та кардиожарроҳлик ва 2 мингдан ортиқ ангиография амалиёти ўтказиш имкони бор. Бу эса йилига 3 мингдан ортиқ фуқароларимиз хорижий мамлакатларда эмас, ўзимизда даволанишлари мумкиндир. “Эзгу ният” клиникаси каби хусусий клиникаларнинг кўпайиши халқимизнинг узоқ умр кўриб, саломатликда ҳаёт кечиришига хизмат қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг