UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

12 фев 08:04
Янгиликлар

Кикбоксинг

Fair Fight 16. Бугун Тифиев ва Мамазулунов рингга чиқади + ФОТО

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги РМК яккакураш академияси аренасида Fair Fight 16 турнири бўлиб ўтади.

Ушбу кикбоксинг оқшомида икки ҳамюртимиз Шер Мамазулунов ҳамда Мавлуд Тифиев ҳам ўз жангларини ўтказишади. Кеча эса уларнинг ҳар иккиси ҳам тарозидан ўтиш маросимида иштирок этиб, белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

Мавлуд Тифиев (43-13-2) россиялик Кямран Набати (10-0), -84 кг вазн тоифасида кикбоксингчимиз Шер Мамазулунов (15-6) эса яна бир мезбон яккакураш устаси Сергей Пономарёвга қарши жанг ўтказади. Ушбу жанг Fair Fight лигасининг вақтинчалик чемпионлик камари учун кечади.

Аслида Пономарёв билан лига чемпиони Андрей Чекхонин (30-6-1) учрашиши керак эди. Аммо, номаълум сабабларга кўра, лига Чекхонин ушбу жангга чиқа олмаслигини маълум қилди ҳамда тезкорлик билан Пономарёвга қарши Мамазулунов жанг қилишини эълон қилди.

Шер Мамазулунов Fair Fight лигасининг фахрий жангчиси. У 2017 йилда ташкилотда жанг қилган ва -77 кг вазн тоифасида чемпион бўлган. Кейинроқ -84 кг вазн тоифасига қайтган, ушбу дивизионда WТКF чемпиони бўлган ва ТNА финалида икки бор ғалаба қозонган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг