UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40«Валуевни нокдаун қилишимга йўл қўйишмаган. Поветкинга эса ютқазмаганман. Жалолов Итаумани ютади» — Руслан Чагаев афсонавий жанглар, жароҳатлар ва оғир вазннинг янги авлоди ҳақида 0 19:05Туркиянинг ТОП клуби Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда 0 18:41Макгрегор Холлоуэйдан устун жиҳатларини айтди 0 18:05Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаев ва Илия Топуриянинг мағлубиятларига муносабат билдирди 0 17:22"Октагондан ташқарида UFC’дагидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда". Хирн Том Аспиналл ҳақида гапирди 0 16:59Европанинг 4 та клуби скаути ўзбекистонлик футболчини кузатди 0 16:19Нодирбек Абдусатторов: "Бу аламли бўлган эди..." 0 15:51Султонов Загребдаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди 0 15:22Яна бир эркин курашчимиз RAF билан шартнома имзолади, у юлдузли кардда жанг қилади 0 14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0

23 фев 15:39
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Фаолиятида катта шўнғиш кузатилаётган Ҳамзат Чимаев ёхуд чеченни энди катта турнирларда кўрмаймизми?

Охирги икки йилда UFC’нинг ёрқин истиқболлардан бири сифатида кўрилган Ҳамзат Чимаевнинг карьераси кескин даражада пасайиб кетди.

«Борз»нинг ўзи ҳамма нарсанинг энг юқорисини кўзлашидан келиб чиқсак, ҳозирги ҳолат у учун анча қуйи ҳисобланади. Чимаев 10 кун ичида қандай қилиб кўтарилгани ва икки рақибни йўқ қилганини ҳамма яхши эсласа керак. Кейин у ҳар қандай вақтда, ҳар ким билан курашишга тайёр эканлигини ўз сўзлари билан тасдиқлаган. Илк жанглардаги қаршилик даражаси, албатта энг юқориси бўлмайди, бироқ Ҳамзат ўша пайтларда жуда важоҳатли кўринар эди. Унинг тажовузкор кураши ҳамда кучини бошқа жангчиларда учратиш амри маҳол. Спортчининг ўзи жуда катта ва ярим ўрта вазнда у каби улкан жангчини топиш ҳам қийин. 

У ўзининг дастлабки тўрт жангида бор-йўғи 2 та (!) зарба ўтказиб юборган. Кўп йиллар давомида мухлислар Ҳамзат тимсолида ўзлари учун янги юлдузни кашф этиб келишаётганди. Бундан ташқари, «Борз»нинг ўзи бу миш-мишларни кучайтириб, уч карра чемпион бўлиш истаги мавжуд эканлиги ҳақида бонг урди. 66  кун ичида 3 та ғалаба, оғир касалликдан қайтиш, яна автоҳалокат ва у энди рейтингнинг 11-поғонасидан жой олди. Раҳбариятга Ҳамзат шу қадар ёқардики, уни кучли учликдан жой олган Леон Эдвардс билан жуфтлаштиришга қарор қилишди. Лекин швециялик бунга қаршилик қилди, лига эса уни рейтингдан олиб ташлади, аммо кейин амниция қилинди. Ҳақиқий даъвогарнинг пайдо бўлиши билан эртак ниҳоясига ета бошлади. Гилберт Бернс Чимаевга қаршилик кўрсатиш билан бирга, уни деярли тўхтатди. Бразилиялик унга бир қанча зарбалар берди, бироқ якунда қаҳрамонимиз ҳакамлар қарори эвазига ғолиб деб топилди. Ҳамзат Нейт Диасзга қарши жанг қилиши керак эди, бироқ Кевин Ҳолланд билан тўқнашув бўлди. Кейин эса у бутунлай ғойиб бўлиб қолди. 

Маълум бўлишича, «Борз» виза билан боғлиқ муаммолар сабабли энди АҚШга уча олмайди ва унинг ватандоши Майирбек Тайсумовнинг (виза сабабли қайтиб Америкага уча олмаган) тажрибасидан биламизки, бу иш энди иложсиз. Агар бир ярим йил ичида ҳеч нарса ҳал қилинмаган бўлса, унда яқин келажакда бирор нарса қилиш даргумон. Чимавенинг сўнгги жанги Абу-Дабида ярим ўрта вазн тофиасида собиқ чемпион Камару Усманга қарши бўлиб ўтди. Ҳамзат бир ярим йилдан бери жангсиз юргани, рақиблари эса «фахрий» бўлиб қолганини инобатга олсак, кўпчилик йирик ғалабани кутган эди, лекин аслида бу бироз бошқача бўлди. Швециялик биринчи раундда Усманни нокаут қилди, қолган икки сегмент бўлса шубҳали кўринди. Бу омил эса «Борз»га шубҳа билан қараш учун яна бир сабаб бўлди. 



Сўнгги йилларда унинг обрўсига анча путур етди. Танқидчилар Чимаевни Х (Twitter) чемпиони, жангчиларга қўнғироқлар сони бўйича чемпион деб аташади ҳамда улар Ҳамзат деярли доим ишлатадиган «тез орада кўришгунча» иборасини очиқчасига масхара қилишади. У Перейра, Эдвардс, Стрикленд, дю Плесси, Адесаньялар билан тез орада кўришишга ваъда берган. Мухлислар ҳазил сифатида шундай дейишади: «Биз у ҳалигача Ракел Пеннингтонни (америкалик аёл жангчи) чақирмаганига ҳайронмиз». Дана Уайт «Борз»ни ҳамон промоушеннинг суперюлдузи деб атайди ҳамда виза масаласи ҳал бўлишидан умидвор. Журналист Ариел Хелванинг сўзлариг кўра, UFC 300 турнири учун Чимаев ва Эдвардс ўртасида жанг ташкил қилиниш керак бўлган, бироқ швецияликнинг визаси туфайли бошқа жуфтлик изланган. Қаҳрамонимизнинг ўзи эса Рамазон ойида октагонга чиқмаслигини бир неча бор айтган, аммо бунгача юбилей мусобақада қатнашиш истаги бор эканлигини ҳам яшириб ўтирмасди, балки у муборак ой ва юбилей турнир санаси рўбарў келиб қолишини унутгандир. 

Айни дам чечен рейтингда жангларсиз, визасиз 11-ўринни эгаллаб турибди. У июнь ойида Саудия Арабистонида жанг қилмоқчи эканлигини айтди, бу мантиқан тўғри, чунки у ерга хавфсиз уча олади. Эҳтимол, Сингапур ва Францияга ҳам учар, кейин нима бўлади? Қолаверса, Саудиядаги мусобақа Fight Night бўлиб, бу Чимаевнинг амбициялари аллақачон пастга шўнғий бошлаганини англатади.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг