UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

11 июн 18:00
Янгиликлар

Теннис

Фарғона “Челленжер”и асосий тўрида 5 теннисчимиз

Эртадан кейин Фарғона шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Челленжер” туркумидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олади. Бугун эса саралаш учрашувлари бўлиб ўтмоқда.


Асосий тўрда 5 нафар теннисчимиз иштирок этади. Унга кўра, Темур Исмоилов илк даврада бельгиялик Жульен Дубаил, Жўрабек Каримов турнирнинг учинчи ракеткаси россиялик Александр Кудрявцев, Ҳумоюн Султонов сербиялик Никола Милошевич, Санжар Файзиев 4-ракетка қозоғистонлик Дмитрий Попко, Шониғматжон Шофайзиев франциялик Садио Доумбиога қарши кортга чиқади.

Фарғона “Челленжер” турнирининг биринчи ракеткаси сифатида россиялик Константин Кравчук қайд этилган. У дунё рейтингида 109-ўринни эгаллаб турибди. Молдовалик Раду Албот иккинчи ракетка бўлиб, ATP рейтингида 113-поғонадан жой олган.

Мусобақа ғолиби 7,200 доллар мукофот пули ҳамда 90 рейтинг очкосига эга бўлади. Финалчи 4,240 доллар ҳамда 55 долларни қўлга киритади. Биринчи даврада кортга чиққан барча теннисчилар ўз ҳамёнларини 520 долларга бойитиб олишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг