UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

10 ноя 11:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Федор Eмельяненко Россия терма жамоасини халқаро мусобақаларда қатнашишга рухсат беришни сўраб мурожаат қилди

Россия ММА иттифоқи раҳбари Федор Емельяненко Россия терма жамоасига халқаро мусобақаларда иштирок этишига рухсат беришни сўради.

"Яқин яқингача спорт сиёсатдан ташқарида эди. Аммо, ҳозир шундай вазият юзага келдики, иқтидорли россиялик спортчилар давлатлар ўртасидаги ижтимоий-сиёсий муаммолар сабаб азият чекмоқда.

Умидлар, режа ва улкан саъй-ҳаракатлар йўққа чиқди. Ишончимиз комил, спортчилар муносиб рақиблар билан беллашишлари керак. Чунки бу спортни ривожлантириш учун муҳим. Бизнинг жамоа эса дунёдаги энг кучли жамоалардан бири.

Бутун бир рақобатбардош ва доимий ривожланаётган жамоа ММА оламини тарк этди. Қайд этишни истардикки, бу йил Россия терма жамоаси миллий чемпионат доирасида шакллантирилди ва келаси йил барча халқаро мусобақаларда қатнашишга тайёр", - деди Емельяненко ўз баёнотида.

Шу йилнинг март ойида Халқаро ММА ассоциацияси (IMMAF) Россия ва беларуслик жангчиларни халқаро мусобақаларда иштирок этишини тақиқлаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг