UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

16 июл 11:20
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегим 1/32 финал илк баҳсини ўтказди + ФОТО

Хабарингиз бор, шу кунларда Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ФИДЕ Жаҳон Кубоги бўлиб ўтмоқда.

ФИДЕ Жаҳон Кубогидан АҚШ шарафини ҳимоя қила бошлаган аёл гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова 1/32 финал босқичининг илк партиясида россиялик 23 ёшли шахматчи Александра Горячкинага қарши дона сурди ва рейтингда ўзидан анча юқорида турган кучли рақибасига имкониятни бой берди. Россиялик гроссмейстер иккинчи босқичга тўғридан-тўғри йўлланма олган эди. Бугун шахматчилар ўртасида иккинчи партия ўйналади. 

Ўзбекистонлик биринчи аёл гроссмейстер Нафиса Мўминованинг кичик синглиси бўлган 22 ёшли Гулруҳбегим умумий мукофот жамғармаси 676 250 долларни ташкил этувчи ҳамда дунёнинг 103 нафар кучли шахматчилари дона сураётган мусобақанинг 1/64 финал босқичида аргентиналик 36 ёшли Каролина Луанни 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг ҳар иккала вакиласи Нилуфар Ёқуббоева ва Умида Омонова биринчи даврадаёқ икки партия якунига кўра мағлубиятга учраб, Жаҳон Кубогидаги иштирокларини якунлашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг