UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Тўрабек Хабибуллаев ҳам Арманистондаги турнир финалига йўл олди 0 18:40Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 18:04FIDE президенти Европа Иттифоқи санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди 0 17:32Стол теннисчиларимиз “WTT Youth Contender” турнирида 4 та медални қўлга киритишди 0 16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0

24 июл 18:04
Янгиликлар

Шахмат

FIDE президенти Европа Иттифоқи санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти, россиялик Аркадий Дворкович Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилинган 21-санкциялар пакетига киритилди.

Бунинг ортидан Дворкович FIDE президенти сифатидаги ваколатларини вақтинча тўхтатишини эълон қилди. Унинг айтишича, бу қарор санкциялар FIDE ишига таъсир кўрсатмаслиги учун қабул қилинган.

Россиялик амалдор Европа Иттифоқи санкцияларини “ноқонуний ва адолатсиз” деб атаб, улар устидан судга мурожаат қилишини билдирди.

FIDE низомига кўра, Дворковичнинг ваколатлари тиклангунига қадар унинг вазифасини вице-президент, ҳиндистонлик шахмат афсонаси Вишванатан Ананд бажаради.

Маълумот учун, FIDE’нинг навбатдаги Бош ассамблеяси ва президентлик сайлови жорий йил сентябрь ойида Самарқандда ўтказилади. Дворкович ушбу сайловда яна номзод сифатида қатнашишни режалаштираётган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг