UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

27 апр 19:01
Янгиликлар

Футбол

ФИФА федерациялар шикоятидан сўнг ЖЧ-2026 мукофот жамғармасини оширадиган бўлди

Теглар :  ФИФА
Баъзи миллий ассоциациялар ўз жамоаларининг турнирда иштирок этиши билан боғлиқ юқори харажатлардан шикоят қилганидан сўнг Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2026 йилги Жаҳон чемпионати мукофот жамғармасини оширишга қарор қилди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида ФИФА турнир учун рекорд даражадаги 727 миллион долларлик мукофот жамғармасини эълон қилди, унда иштирок этувчи 48 та жамоанинг ҳар бири камида 10,5 миллион доллар, ғолиб эса 50 миллион доллар олади. Европанинг бир нечта федерациялари агар жамоалари ярим финалга чиқа олмаса, зарар кўришларини айтишди ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА)дан жараёнга аралашишни сўрашди. ФИФА уларнинг хавотирига эътибор қаратди ва умумий мукофот жамғармасини оширди.

"28 апрель куни Ванкуверда бўлиб ўтадиган ФИФА Кенгаши йиғилишидан олдин ФИФА бутун дунё бўйлаб миллий ассоциациялар билан тўловларни кўпайтириш бўйича музокаралар олиб бораётганини тасдиқлайди. Бунга Жаҳон чемпионатига йўлланма олган барча жамоалар учун компенсация миқдорини ошириш таклифи, шунингдек, барча 211 аъзо ассоциациялар учун молиялаштириш киради.

Жаҳон чемпионати футбол ҳамжамиятига молиявий ҳиссаси жиҳатидан ютуқли воқеа бўлади ва ФИФА ўз тарихидаги энг бақувват молиявий аҳволда эканидан фахрланади. Ушбу муҳокамалардан сўнг қўшимча маълумотлар тақдим этилади", – деди ФИФА вакили.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг