07 июн 09:05
Янгиликлар
Футбол
ФИФА президенти терма жамоамизга омад тилади
ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад тилади.
Ўзбекистон терма жамоасига бу ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган ФИФА Жаҳон чемпионатида омад тилайман!
Жаҳон футбол саҳнасидаги тарихий дебютини ўтказадиган #МиллийЖамоа'га энг эзгу тилакларимни билдираман. Мухлисларини фахрлантириш, тарихда янги саҳифа очиш ва бутун дунёга ўз имкониятларини намойиш этиш йўлида уларга муваффақият тилайман!
Ҳавола :
Манба : UzbekistanFA
Фикрлар