UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0

04 сен 17:16
Янгиликлар

Футбол

ФИФА УЕФАни туҳматда айблади

Теглар :  УЕФАФИФА
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Европа футбол ассоциациялари иттифоқини (УЕФА) ўзига қарши туҳмат кампанияси олиб боришда айблади.

Бу ҳақда “The Telegraph” хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, УЕФА АҚШнинг учта судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ФИФА президенти Жанни Инфантинодан амалга ошмай қолган футбол бўйича Жаҳон чемпионати улушларини сотишга оид Fifa Forward Enterprise (FFE) режасига тааллуқли барча материалларни ошкор қилишни талаб қилган.

Шунингдек, УЕФА ўз ҳужжатларидан бирида ўзи ва бошқа манфаатдор томонлар "Швейцарияда Инфантино ҳамда, эҳтимол, ФИФАнинг бошқа мансабдор шахслари ва маслаҳатчиларига қарши жиноий даъво қўзғатишга тайёрланаётгани" ҳақида огоҳлантирган. Агар ФИФА ҳужжатларни тезкорлик билан очиқлашга рози бўлса, узоқ давом этадиган суд жараёнининг олдини олиш мумкин, деган фикр мавжуд.

Бироқ шу ҳафта ФИФА ўз баёноти билан жавоб қайтариб, суддан ушбу илтимосномага "қарши чиқиш"ни сўради.

"Гарчи бу [УЕФА] баёнотлари сарлавҳалар ва иш рақамлари билан юридик ҳужжат сифатида расмийлаштирилган бўлса-да, улар УЕФАнинг ФИФА ва унинг раҳбариятига қарши туҳмат кампаниясини қўллаб-қувватлашга қаратилган матбуот хабарномасидан (пресс-релиз) бошқа нарса эмас", – дея ФИФА баёноти мазмунини келтиради “The Athletic”.

ФИФА FFE режаси "шунчаки бир таклиф" бўлганини таъкидламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг