UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

03 апр 08:25
Янгиликлар

Шахмат

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Рапид йўналишида 10та медал билан Осиё чемпионатида биринчи бўлдик!

Пойтахтимизда 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Қувонарлиси, қитъа чемпионатининг рапид йўналишидаги баҳсларида ўзбекистонлик ёш шахматчилар 10та медални қўлга киритишди. Шулардан 3таси олтин медаллардир.


Шамсиддин Воҳидов 16 ёшлилар гуруҳида Осиё чемпиони бўлди. ОРтиқ Ниғматов ва халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова 18 ёшлилар ўртасида қитъада тенгсиз деб топилишди.


Терма жамоамиз аъзолари 4та кумуш медал билан тақдирланишди. Афруза Ҳамдамова ва Шаҳромбек Каримов 8 ёшлилар мусобақасида, Акобирхон Сайдалиев 10 ёшлилар гуруҳида, Нилуфар Ёқуббоева эса 18 ёшли шахматчилар орасида осиё вице-чемпиони бўлди.


Ҳумоюн Синдоров 8 ёш гуруҳида, Абдулбосит Шарифжонов 10 ёшли болалар ўртасида, Георгий Шванов эса 18 ёшли шахматчилар баҳсида бронза медалига сазовор бўлди.


Якунда Ўзбекистон терма жамоаси шахматчилари рапид йўналишида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Бешта медалга эга Ҳиндистон терма жамоаси иккинчи, Қозоғистон терма жамоаси 4та медал билан 3-ўринни банд этди. 


Фото. Ўзбекистон шахмат федерацияси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг